
28 август - Президент И.Каримовнинг Самарқанд шаҳрини Амир Темур ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармони қабул қилинган кун.
САМАРҚАНД ШАҲРИНИ “АМИР ТЕМУР” ОРДЕНИ БИЛАН МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Темурийлар
давлатининг пойтахти сифатида жаҳон илму фани, маданияти ва меъморчилик санъатининг
ривожланишига ҳамда давлатлараро ҳамкорликни, тинчликни, халқлар ўртасидаги дўстликни
мустаҳкамлаш ишига катта ҳисса қўшганлиги ва шаҳар аҳлининг ўзбек халқи тарихий
ва маънавий меросини кўп асрлар мобайнида авайлаб-асраб, жаҳонга машҳур этишдаги
ғоятда катта хизматларини эътиборга олиб, мустақил мамлакатимизда туб ислоҳотларни
амалга ошириш, унинг иқтисодий тараққиётини жадаллаштиришдаги фаол иштироки учун
ҳамда соҳибқирон Амир Темурнинг 600 йиллиги муносабати билан Самарқанд шаҳри “Амир
Темур” ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон
Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996-йил 28-август,
ПФ-1553-сон