Вход в персональный кабинет
.
Сценарии
Ни одной сценарий не найдено!
АРХИВ
Март 2023
ВСПНВТСРЧТПТСБ
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627283031 
28-август Бутунжаҳон филларни ҳимоя қилиш куни
2019-08-28

28-август Бутунжаҳон филларни ҳимоя қилиш куни

Бутунжаҳон филларни ҳимоя қилиш куни экологлар ва сайёрамиздаги энг йирик сут эмизувчи ҳайвонларнинг сони камайиб кетаётганига бефарқ бўлмаган инсонлар ташаббуси билан таъсис этилганУшбу кунда дунёнинг турли мамлакатларида дунё жамияти диққатини филларни тобора камайиб кетаётгани муаммосига қаратиш мақсадида тадбирлар ўтказиладиБугунги кунда Африкада филлар сони 500.000 та атрофида бўлса, Осиёда 30.000 тага тушиб кетган. Аммо ҳозирги шароитда бир неча йилда йўқолиб кетиши мумкин. Асосан броконерлар филларни фил суягини олиш учун ўлдириб келмоқдалар. Она филлар ўлдирилиши сабабли фил болалари етим қолиб, кам умр кўрябди. Йил давомида филларга бағишланган бир нечта байрам нишонланади: Бутунжаҳон филлар куни – 30 ноябрь, Таиландда фил куни – 13 март, Бутунжаҳон филларни ҳимоя қилиш куни 28 августь,  Бутунжаҳон ҳайвонот боғларидаги филларни ҳимоя қилиш куни – 20 июнь.
Кенг кўламда филлар куни Таиландда нишонланади. Таиланд қироллигида бу муҳим миллий байрам бўлиб, мамлакат тарихида филларнинг ўрни катта. Қадимдан филлар уларга барча юмушларига кўмакдош бўлишган: Шаҳарлар ва ибодатхоналар қуришда ёрдамлашишган. Ҳозирда эса филлар Таиландга сайёҳларни жалб қилишга ёрдамлашишади. Бу эса иқтисодиётнинг асосий соҳаларидан бири, Туризм саналган давлат учун жуда муҳим. Бу кунда қироллик бўйлаб будда динига оид маросимлар ҳамда филлар учун байрамона мазали тушлик ўтказилади.
 2010 йил Таиланд пойтахтида ҳайвонлардан туризм мақсадларида фойдаланиш таъқиқлаб қўйилди. Бунга сабаб қилиб филларнинг умри 20-30 йилга қисқариши кўрсатилди. Эндиликда филларда сайр қилишни хоҳловчилар учун Бангкокдан 70 км узоқликда жойлашган махсус қўриқхонага боришни таклиф қилишади.

Сайт был создан “OPEN WEB”