
29-август санасида Ислом Каримовнинг Буюк
хизматлари учун ордени тўғрисида қарори қабул қилинган.
Буюк хизматлари учун ордени- Ўзбекистон Республикасининг 1996-йил 29-август Қонуни билан таъсис этилган. Бу орден билан
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари
ҳамда хорижий давлатларнинг фуқаролари фан ва техникани, иқтисодиёт ва
маданиятни ривожлантиришдаги катта хизматлари, давлатлараро ҳамкорликни ривожлантиришга
ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро обрўсини оширишга қаратилган
ички ва ташқи сиёсатни амалга оширишишига сезиларли ҳисса қўшганлиги учун тақдирланадилар.
Орден 1 микрон қалинликдаги олтин қопланган 925 даражали (пробали) кумушдан тайёрланади
ва 8 қиррали мусамман кўринишида бўлиб, унинг қирралари ёқут
рангда тайёрланган. Орденнинг қалинлиги 8 мм, оғирлиги 65 г .