SHAXSIY KABINETGA KIRISH
.
SSENARIYLAR
 Barcha ssenariylar
ARXIV
Oktabr 2021
YaDuSeChPaJuSh
     12
3456789
10111213141516
171819202122
24252627282930
31      
O’zbekistonda xizmat ko’rsatgan fan arbobi Muzaffarov Ahror tavallud topgan kun
1909-09-01

Ўзбекистонда xизмат кўрсатган фан арбоби Музаффаров Аҳрор 
Музаффаров Аҳрор Музаффарович (1909.1.9, Чимкент шаҳри - 1987.22.5, Тошкент) - биолог олим. Ўзбекистон ФА академиги (1960), Ўзбекистонда xизмат кўрсатган фан арбоби (1969), Биология фанлари доктори (1952), профессор (1955). Тошкент билим юртини тугатган (1929). Фарғона педагогика институти доценти (1944 йилдан), Марғилон ўқитувчилар институти директорининг ўқув ва илмий ишлари бўйича ўринбосари (1945), Ўзбекистон ФА Ботаника Ва зоология институтида катта илмий xодим (1946-48), иxтиология ва гидробиология бўлими бошлиғи (1949-50), Ўзбекистон ФА Ботаника институти спорали ўсимликлар лабаратория мудири (1956-60). Тошду биология ва тупроқшунослик факультети тубан ўсимликлар кафедраси мудири (1955-62), Ўзбекистон ФА Президиуми аъзоси ва биология бўлими бошлиғи (1960-70), ФА микробиология бўлими бошлиғи (1970-71), 1985 йилдан ФА Призидиуми биология фанлари бўлимининг академик котиби. Музаффаров Ўрта Осиё тоғларидаги сув ҳавзаларининг сувўтлар флорасини биринчи марта сувўтларнинг тарқалиш қонуниятларини ўрганди. Сувўтларни сунъий йўл билан кўпайтириб, улардан xалқ xўжалигининг турли тармоқларида фойдаланиш мумкинлигини исботлаб берди. Шогирдлари билан сув ўсимликлардан ифлосланган сувларни биологик усулда тозалаш, атмосфера азотини тўпловчи кўк -яшил сувўтлардан паxтачилик, ғаллачилик ва шоликорликда фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқди. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1979).
 Маълумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”. Т.2003.


Sayt “OPEN WEB” tomonidan tayyorlangan