SHAXSIY KABINETGA KIRISH
.
SSENARIYLAR
 Barcha ssenariylar
ARXIV
Noyabr 2019
YaDuSeChPaJuSh
     12
3456789
10111213141516
181920212223
24252627282930
Muallif: Administrator

Tosh va konlar hukmdori deb nomlangan Slovak ertagi. Qishloqda ham, shaharda ham emas, tog'lar oralig'idagi qishloqda bir beva xotin yashar ekan. Eri o'lganidan beri g'am bilan yo'qchilik uning ostonasidan nari ketmas ekan. U mehnat qilib kun ko'rar, yagona ovunchog'i qizi ekan.

Muallif: Administrator

XX asr hind adabiyoti — hozirgi zamon ko'p millatli bir butunlik va bir makondan iboratdir, unda e'tiqodlar, an'analar, ma'naviy qadriyatlar yonma-yon yashaydi. Mana shu narsa hudud, til va an'analarga ko'ra tafovutlar bo'lishiga qaramay, umumiy qalbga ega bo'lgan yaxlit bir madaniyatga murojaat qilishimizni oqlaydi.

Muallif: Administrator

Zemstvo vrachi Grigoriy Ivanovich Ovchinnikov o‘ttiz besh yoshlarga borgan ozg‘in va asabiy kishi bo‘lib, o‘rtoqlari orasida o‘zining meditsina statistikasi bobidagi andak ishlari va «maishiy masala» deb atalgan narsaga mukkasidan ketganligi bilan mashhur edi. Bir kuni u ertalab palatalarni obxod qila boshladi. Vrach orqasidan, odatdagidek uning feldsheri, keksayib qolgan, yuzlari lo‘ppi, moylangan sochlari silliq taralgan, qulog‘iga zirak taqqan Mixail Zaxarovich ergashib borardi.

Muallif: Administrator

Уч ой аввал Алёхин деган этикдўзга шогирдликка берилган тўққиз яшар бола Ванька Жуков рождествога ўтар куни кечаси ётмади.

Muallif: Administrator

Устида янги шинель, қўлида тугунча, полиция назоратчиси Очумелов бозор майдони ўртасидан юриб келмоқда. Унинг орқасидан қўлида мусодара қилинган крижовник тўлдирилган ғалвир кўтариб афти-ангори сап-сариқ городовой қадам ташлаб келаётир. Теварак жимжит... Бозор майдонида қимирлаган жон кўринмайди... Дўкон ва қовоқхоналарнинг эшиклари оч йиртқичнинг оғзидай очилиб, мунғайиб турар эди; уларнинг олдида ҳатто гадой ҳам йўқ. Очумеловнинг қулоғига бирдан:

Muallif: Administrator

Агар айтиб берадиган бўлсам, Ника, яхшилаб қулоқ сол. Шарти шу... Қўй, оппоқ қизим, дастурхонни ўйнама, попугини ҳам сочга ўхшатиб ўрма!.. Уняиг оти Ю-ю эди. Уии бирор хитой мандарини шарафи ёкп, Ю-ю папироси хотираси учун эмас, шунчаки Ю-ю деб аташар эди. Уч ёшлар чамасидаги бир бола бу митти мушукчани биринчи кўрганида ҳайрон бўлганидан кўзларини жовдиратиб, лабларини чўччайтириб, ҳуштак чалгандек Ю-ю деди. Шу-шу мушукчанинг оти Ю-ю бўлиб қолди.

Muallif: Administrator

Март ойннинг ўрталари эди. Бу йил баҳор кечикмай келди. Аҳёнаҳёнда шаррос ёмғир ёғиб, кетидан ҳаво очилиб кетарди. Лой йўллардан аравалар қатнай бошлади. Урмонларда ва жарликларда ҳали ҳам оппоқ қор уюмларини уч-ратиш мумкин. Далаларда эса қор эрий бошлаган, лой билан аралашиб қора тусга киргаиди. У ер бу ерда ҳатто ер кўриниб қолган, қоп-қора бўлиб бўриқиб, қуёш тиғи остида буғланиб ётарди. Қайин дарахтлари куртак чиқара бошла-ғанди. Самбит толларнинг оппоқ туси ўзгариб, сарғайиб, майин толалар чиқара бошлади.

Muallif: Administrator

Григорьевларникидан қандайдир китоб сўраб келишган экан, уйда йўқсиз деб юбордим.

Muallif: Administrator

Санам олдига шамчироқ ёқилган, уйнинг у бурчагидан бу бурчагига тортилган арғамчига йўргак латта ва катта қора шимлар осилган.

Muallif: Administrator

O’rmonda sirli tun qaroqchisi paydo bo’ldi.O’rmon jonivorlari tashvishlana boshlashdi.

Sayt “OPEN WEB” tomonidan tayyorlangan