SHAXSIY KABINETGA KIRISH
.
SSENARIYLAR
 Barcha ssenariylar
ARXIV
Avgust 2019
YaDuSeChPaJuSh
    123
45678910
11121314151617
181920212224
25262728293031
Sharqning buyuk allomalari

Хива хонлигининг ташкил топиши

 

 

Режа:

1.                  Хива хонлиги тарихига оид манбалар.

2.                  Хива хонлигининг   XVI-XVIII  асрлардаги сиёсий тарихи.

3.                  XVI-XVIII асрларда Хива хонлигида ижтимоий-иқтисодий ҳаёт.

 Хива хонлиги Амударёнинг қуйи оқимидаги, қадимги Хоразм воҳасида XVI аср бошларида шаклланган давлат бўлиб, XVII аср бошларидан мустақил давлат сифатида бошқарилган. 1763 йилдан ўзбекларнинг қўнгирот уруги вакиллари иноқлар Хивада ҳокимиятни  қўлга олишади. 1873 йилда руслар истилосидан кейин Россияга қарам давлатга айланди. 1920 йилда большевиклар томонидан давлат сифатида бутунлай тугатилди.

Хива хонлиги тарихига оид манбалар ичида маҳаллий муаллифлар томонидан ёзилган асарлар муҳим ўрин тутади. Улар ичида Хива хони Абулгози томонидан «Шажараи турк» ва «Шажараи тароқима» асарлари, сарой тарихчиси Мунис (1778-1829) томонидан давом эттирилган «Фирдавс ул-иқлоб» (Иқлобнома) асари, Баёнийнинг (1859-1923) «Шажараи Хоразмшоҳий» асари ва бошқа бир қанча асарлари таъкидлаб ўтиш лозим.

2-масала: Темурийлар давлати таркибига кирган Хоразм воҳаси 1505 йилда Шайбонийхон томонидан босиб олинган бўлса, 1510-1512  йилларда  Эрон шоҳи  Исмоил Сафавий давлати таркибига киритилди. Хоразмда Эрон шоҳининг 3 та доругаси ҳукмронлик қилган. Бироқ, Вазир шахрининг қозиси Умар Шайх ташаббуси  билан Хоразмда эронликларга қарши кучли ҳалқ озодлик ҳаракатлари бошланиб кетди. Хоразмнинг обрўли шайхларидан бўлган бўлган Шайх ота авлодлари  Дашти қипчоқлик ўзбеклар ҳукмдорларидан бири Элбарсхонга Хоразм тахтини таклиф қилдилар. Элбарсхон ўз қўшинлари билан қисқа вақт ичида Вазир шаҳрини (Уст юртда, Кўхна Урганчдан 60 км узоқликда жойлашган бу шаҳар XV асрда ўзбек хонларидан Мустафохон томонидан барпо этилган) қўлга киритиб, воҳадаги барча шаҳарлардан эронликларни қувиб чиқардилар. Элбарсхон (1712-1780-1781)  Хоразм пойтахти  ҳисобланган Урганч шаҳрини ҳам қўлга киритди ва амалда мустақил хонликка асос солди. У тез орада хонлик ҳудудини бирмунча кенгайтиришга эришди. Ҳозирги Туркманистоннинг жанубий қисми, Эроннинг шимолидаги Серахс туманини, Оролни ва Мангишлоқни эгаллади. Вафотидан сўнг Хоразм тахтини  унинг ворислари бошқардилар. Ҳусусан XVI асрда унинг  ворисларидан Берикач Султон, Султонхожи, Сўфиёнхон, Султонгози, Аванушхон, Колхон, Акатойхон, Дўстхон, Хожимхон, Нурмуҳаммадхон кабилар хонлик қилдилар. Шайбоний Убайдуллахон 1537-1538 йилларда Хоразмда қисқа муддат ўз ҳукмронлигини ўрнатишга эришган бўлсада, Аванушхон ворислари томонидан тезда Хоразм озод этилди. XVI асрнинг иккинчи ярмида Абдуллахон II Хоразмни бўйсундириш учун ҳаракат қилди. Бир неча марта воҳага уюштирилган ҳарбий юришлардан сўнг, 1593 йилда Хоразм ҳам Бухоро хонлиги таркибига қўшилди. Абдуллахон вафотидан сўнггина Хоразм воҳаси яна ўз мустақиллигини тиклаб олди.

XVI асрнинг 70 йилларида Хоразм пойтахти Урганчдан Хивага  кўчирилди. Унга Амударё ўзанининг ўзгариб Каспий денгизига оқмай қўйиши, Урганч ва унинг атрофларида сув танқислиги  юз берганлиги сабаб бўлди. Баъзи манбаларда, Амударё ўзанининг ўзгаришини Шайбоний Абдуллахон II фаолияти билан богланди. У Хоразмни ўзига бўйсундириши учун, тўгон қуриб, Амударё оқимини ўзгартиради. Пойтахт Хивага кўчирилгандан сўнг давлат пойтахт номи билан Хива хонлиги деб атала бошланди.

XVII аср бошларига келиб, Хоразм тахти учун бўлган сулолавий курашларда Араб Муҳаммадхон (1602-1623) тахтни қўлга киритди. Бу даврда рус қозоқлари, Қозоқлар, калмикларнинг хонлик худудларига кириб талончилик юришлари бўлиб турди. Манбаларнинг гувоҳлик беришича, ҳатто рус қозоқларидан 1000 киши шаҳарда қўшин йўқлигидан фойдаланиб Урганчга бостириб кирадилар, катта ўлжа ва кўпгина кишиларни қул қилиб, олиб кетишга ҳаракат қиладилар. Лекин ўз вақтида етиб келган хон қўшинлари бу босқинчи тўдани бутунлай тор-мор этишга муваффақ бўладилар.

Хонликда катта таъсирга эга Дарвиш шайхларнинг аралашуви билан Араб Муҳаммаднинг ўгиллари-Хабаш ва Элбарслар  ҳокимият учун отасига қарши кураш бошлайдилар. Натижада Араб Муҳаммадхон тахтдан туширилади ва кўзига мил тортирилиб, сўнг Хивада қатл этилади. Тахтга эса Элбарсхон ўтиради. Қисқа ҳукмронликдан сўнг у ҳам укаси Исфандиёр томонидан тахтдан туширилади. Исфандиёр ҳукмронлиги даврида (1623-1643) Хива хонлигида сиёсий вазият анча кескинлигича қолди. Айниқса, Амударёнинг қуйи оқимида жойлашган Орол ҳокимлиги (бу ерда ўзбек қўнгиротлари катта сиёсий таъсирига эга эди) марказий  ҳокимиятга бўйсунмай, Хоразмнинг сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутарди. Туркман қабилаларининг ҳам бу хонга таъсири кучли эди. Улар ёрдамида тахтга ўтирган Исфандиёр ўзбек қабилалари вакилларини давлат бошқарувидан четлаштира бошлади. Бу хонликдаги сиёсий вазиятнинг янада чигаллашувига олиб келди.

Исфандиёрхоннинг ўлимидан сўнг Хива тахтига Абулгози  Хоразм тарихида йирик давлат арбоби ва тарихнавис ижодкор сифатида муҳим ўрин тутади. Бу ҳукмдорнинг ҳаёт йўли жуда огир кечади. Араб Муҳаммаднинг ўгли бўлган Абулгозихон ўз  акалари  Элбарс ва Хабашлар билан келиша олмаганлиги учун Хоразмни ташлаб чиқиб кетади. У бир қанча муддат Бухорода Имомқулихон  саройида яшайди. Тахтни эгаллаган Исфандиёрхоннинг таклифи билан 1623 йилда Хоразмга келади ва Урганчга ҳоким этиб тайинланади. Лекин тез орада Исфандиёр билан келиша олмай Туркистонга Эшимхон ҳузурига кетади.  У ердан Тошкентга келиб, бу ерда 2 йил истиқомат қилади. Бухоро орқали Хивага қайтган Абулгозихонни ўзига жиддий рақиб деб билиши Исфандиёрхон уни босқинчиликда айблаб, ҳибсга олдиради ва Эрон шоҳи ҳузурига гаров тариқасида жўнатилади. Исфахон яқинидаги Таборак қалъасида 10 йил тутқунликда яшашга мажбур бўлган Абулгози 1639 йили ўз назоратчилари ёрдамида яширинча Эрондан чиқиб кетишага муваффақ бўлади. Шундан сўнг у 3 йил давомида туркманлар орасида яшайди. 1642  йилда Орол ўзбеклари ҳузурига келади ва улар ёрдамида тахтни эгалайди. Абулгозихоннинг ҳукмронлиги йилларида (1643-1663) марказий давлат ҳокимияти бирмунча мустаҳкамланди. Кўчманчи туркман қабилалари ва қалмиқларга қарши муваффақиятли жанглар олиб борилди.

Абулгозининг ҳукмронлиги йилларида Бухоро хонлиги ҳудудларига ҳам талончилик юришлари уюштирилди. Хива қўшинлари Чоржуй, Қоракўл, Кармана ва Қарши воҳасига ҳужумлар уюштириб, бу ерларни талон-тарож қилдилар. 1662 йилда тузилган сулҳга қарамасдан, Хива ва Бухоро ўртасидаги низоли вазият кейинги даврларда ҳам сақланиб қолди. Абулгозихон огир дардга чалиниб қолгач, 1663 йилда тахтдан воз кечди.

Унинг вориси Анушахон ҳукмронлиги даври (1663-1687) да Хива қўшинлари Бухорога, Самарқанд, Қаршига яна ҳужумлар қилиб турдилар. 1685 йилда Хиваликлар /иждувон яқинида қаттиқ зарбага учрагандан сўнггина бу талончилик юришларига барҳам берилди. Бухоронинг янги хони Субҳонқулихон нафақат Хиваликлар ҳужумини тўхтатишга  балки, Хивада ўз таъсирини ўрнатишга ҳам муваффақ бўлди. Унинг ёрдамида Анушахоннинг ўгли Эрнак 1687 йилда Хивада ҳокимиятни эгаллаш учун фитна уюштирди. Лекин ўз отаси Анушахонни кўр қилиб, тахтни эгаллаган Эрнак тахтда узоқ қола олмади. Субҳонқулихон 1688 йилда Хива тахтига ўз амалдорларидан бири Шоҳниёзни ўтказиб (1688-1707)  Хивани амалда Бухорога вассал давлатга айлантирилди.

Аммо хонликдаги кейинги сиёсий воқеалар бу қарамлик қисқа вақт давом этганлигини кўрсатади. Бухоро таъсиридан қутилиш учун Шоҳниёз Россия ҳукмдори Пётр I га хат йўллаб, Хивани Россия таркибига қўшиб олишини сўрайди. Ўз сиёсатида Шарқни ҳам эгаллашни кўзлаётган рус подшоси учун бу айни муддаоси эди. 1703 йилда Пётр I нинг Хива Россия таркибига қўшиб олинганлиги тўгрисидаги ерликни Хивага юборади. Бу ерлик Хиванинг янги хони Араб Муҳаммадга (1707-1714) топширилди. Лекин Хивани ўзига тобе этиш ҳали Россияга насиб этмаган эди.

 Араб Муҳаммад ва унинг вориси Шергозихон ҳукмронлиги даврида (1715-1738) хонликдаги сиёсий низолар мамлакатнинг иқтисодий аҳволини ҳам издан чиқарди. Бу вазиятда Пётр I томонидан уюштирилган Александр Бекович Черкасский раҳбарлигидаги ҳарбий экспедиция хонликка кириб келди. Хива хони Шергозихон томонидан рус қўшинлари яхши кутиб олинди ва ҳийла билан бутунлай қириб ташланди.

Лекин ташқи душман ҳавфи остида бирлаштирилган хиваликлар хатар биртараф этилгач, ўзаро низоларни янги куч билан бошладилар. Ўзаро низоларга фаол аралашиб турган Бухоро хони Абулфайзхон Хивада марказий ҳокимиятга қарши чиқаётган Орол ҳокимларини қуллаб қувватлади. Улар эса ўз навбати Бухорода яшаётган шаҳзода темур  Султонга Хива тахтини олиб бериш учун харакат қилдилар. Ўзаро урушлар Шергозихон ўлимигача давом этди. Элбарсхон даври (1728-1740) да ўзаро низолар бирмунча сусайди, лекин қўшни худудларга талончилик юришлари яна жонланиб кетди. Унинг даврида Хива қўшинлари Хуросон сарҳадларига ҳарбий юришлар уюштириб, катта ўлжаларни қўлга киритдилар. Бу ўз навбатида Эрон шоҳи Нодиршоҳни Хоразмга юришга ундади.Хазорасп ва Хонқа ёнида бўлиб ўтган жангларда галабага эришган эронликлар 1740 йилда Хива хони Элбарсхонни ўлдириб, Хоразмни бутунлай бўйсундирдилар. Хоразмда яна сиёсий парокандалик бошланди. Хива тахтида кичик қозоқ жузидан бўлган, рус фуқаролигини қабул қилган Абулхайрхоннинг қисқа ҳукмронлигидан сўнг Нодиршоҳ Хоразмга иккинчи марта юриш қилиб, Хивани эгалади. Шаҳардаги барча эрон ва рус миллатига мансуб қулларозод қилинди. Хоразм ҳалқига катта миқдорда солиқ солиниб, Хива Нодиршоҳнинг ноиби томонидан идора қилина бошланди. 1741 йилда Хивада қўзголон кўтарилди ва Нодиршоҳнинг ноиби ўлдирилиб, Эронликларнинг ҳарбий қўшини қириб  ташланди. Тахтга Нуралихон ўтирди. Лекин Нодиршоҳнинг ўгли Насрулло Хоразмга катта куч билан кириб келгандан сўнг, у тахтни ташлаб Дашти Қипчоққа қочиб кетди. Шундан сўнг Хива тахтида хонлар тез-тез алмашиб турдилар. 1747 йилда қозоқ султони Таибхон тахтга ўтказилди (1747-1757). У хонликда катта нуфузга эга бўлган Оталиқ Хузурбекни давлат бошқарувидан четлаштириб, давлатдаги йирик мансабларни қозоқларга бўлиб бера бошлади. Бу эса Хивада яна қўзголон кўтарилишига олиб келди. Хон тахтни ташлаб, қозоқ даштларига қочиб кетгандан сўнг, ҳокимиятни унинг укаси Абдуллахон (1757-1758) эгаллайди.

Хива хонлигида рўй бераётган сиёсий парокандаликдан Бухоро ҳукмдорлари ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга ҳаракат қилдилар. Хивада кўтарилган навбатдаги қўзголондан сўнг Бухоро ҳукмдори Муҳамад Раҳим Хива тахтига ўз одами Темур /озихонни ўтказади. Шу даврдан бошлаб Хива хонлигида ўзбекларнинг қўнгирот уругидан бўлган иноқларнинг давлат ҳокимиятидаги таъсири ортиб боради. 1763 йилда Иноқ Муҳаммад Амин амалда Хивадаги биринчи даражали ҳукмдорга айланади. Бу даврда тахтда расман бир неча хонлар ўтирган бўлсаларда, ҳокимият амалда бутунлай унинг қўлида эди. Шаҳарлик савдогарлар, ҳунармандлар ва дин пешволари ёрдамида ўз ҳокимиятни анча мустаҳкамлаган бу ҳукмдор туркманлар ҳужумини (1770), бухороликлар тажовузини (1782) бартараф этиб, марказий ҳокимиятни анча мустаҳкамлади. Маҳаллий ҳокимлар бебошлигига чек қўйилди. Мамлакатнинг иқтисодий аҳволи яхшиланди. Ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалига ва савдо-сотиқ ривожланди.

XVI-XIX аср бошларигача Хива хонлигидаги мавжуд сиёсий аҳвол шундай ривожланишда давом этган эди.

3-масала: Хива хонлиги иқтисодий ҳаётида қишлоқ хўжалиги алоҳида муҳим ўринга эга эди. Хонликда ер эгалиги уч ҳил шаклда бўлиб, давлат ерлари, вақф ер эгалиги ва ҳусусий ер эгалиги шакилларидан иборат бўлган. Давлат ерлари одатда хон ва унинг яқинларига тегишли бўлиб, одатда улар сув манбаларига яқин ҳосилдор ерлардан иборат бўлган. Давлат хазинасига хоннинг шахсий мулки сифатида қараш ҳукмрон эди.

Ҳусусий ер мулклар ичида йирик мансабдор, ҳарбий-маъмурий ва диний амалдорларга тегишли ер-мулклар катта фоизни ташкил этарди. Қишлоқ жамолари эгалик қиладиган ерлар дехқонларга одатда 8-12 танобдан бўлиб берилган.

Вақф ерларига одатдагидек, масжид ва мадрасаларга, диний Маҳкамалр ва қабристонларга тегишли ерлар кирган ва улардан олинадиган даромад шу жойларнинг сарф-ҳаражати учун ишлатилган.

Воҳа иқтисодининг асосини деҳқончилик ва чорвачилик, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ ташкил этиб, деҳқончиликда Амударёнинг қуйи оқимидан олинган кўплаб каналлар ва ариқлар муҳим ўрин тутган.Бу ариқ ва каналлар орасида энг йириклари қуйидаги 11 та сугориш шахобчаси эди: Питнак канали, Полвон канали, Казовот канали, Шоҳаббаз канали, Ярмиш канали, Қилич Ниёз бий канали, Қоракўз канали, Арна канали, Бўзсув канали, Сувволи  Хон канали.

Булардан ташқари яна кўплаб ўртача катталикдаги ва узунликдаги сугориш каналлари ва ариқлари ҳам воҳа дехқончилиги учун қўл келган. Қишлоқ хўжалигида пахта, шоли ва экинлар етиштириш, богдорчилик ва полиз экинлари экиш кенг тарқалган ва ривожланган эди. Бироқ хонлик худудларида ипакчилик яхши ривожланмаган эди. Ўтроқ аҳволи ҳам ўз хўжаликларида чорва моллари боқсаларда, бироқ чорвачилик маҳсулотларига бўлган асосий талабларини чорвадорлар томонидан етиштирилган маҳсулотлар ёрдамида қондирганлар. Чорвачиликда асосан бир уркачли туялар, от ва қўй боқилган.

Ҳунармандчилик ҳам хонлик иқтисодий ҳаётида алоҳида ўринга эга бўлиб, ҳунармандчилик ва ҳал амалий санъатнинг Хива хонлиги худудларида ўзига хос мактаби яратилган эди. Хонликда ҳар бир шаҳарда кўплаб ҳунар турлари билан шугулланувчи ҳунармандлар мавжуд эди. Улар фақатгина ички бозорни ўз маҳсулотлари билан таъминлабгина қолмасдан, балки ташқи савдога ҳам ажойиб ҳунармандчилик маҳсулотларини чиқарар эдилар. Ташқи савдода четдан қўргошин, мис, темир, чуян каби металлар ва металл буюмлар асосан Россиядан, олтин, кумуш, ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари Бухоро, Қўқон, Эрон ва Россиядан келтирилган ва ўз навбатида Хива хонлигида ҳам четга шундай маҳсулотлар ва нафис ҳунармандчилик маҳсулотлари чиқарилган.

Хивалик савдогарлар транзит савдо алоқаларида ҳам фаол иштирок этганлар ва бу ерлардан ўтадиган савдо карвонларидан олинадиган бож йигимлари ҳам хонлик хазинасига каттагина даромад келтириб турган.

Хирож ва закот каби асосий солиқлардан ташқари турли йигимлар ва мажбуриятлар мавжуд бўлган.

 Мавзуни мустаҳкамлаш учун

саволлар:

1.                  XVI аср бошларида Хива хонлигнинг ташкил топиши учун қандай тарихий шарт-шароитлар вужудга келган эди?

2.                  Шайбонийлар ҳукмронлиги даврида Хива хонлигининг ўзига хос хусусиятларини очиб беринг.

3.                  Эрон шоҳи Нодиршоҳнинг Хива хонлигига қилган босқинчилик юришлари хонлик учун қандай сиёсий оқибатларга олиб келди?

4.                  Хива иноқларининг ҳокимиятдаги таъсири ошиб боришига қандай шарт-шароитлар таъсир кўрсатди?

5.                  Қўнгиротнинг Хива хонлиги тахтига келиши қандай натижаларга олиб келди?

6.                  XVI-XIX аср бошларида Хива хонлиги иқтисодий аҳвол қай тарзда мавжуд бўлган?

7.                  Хива хонлиги иқтисодий ҳаётида ташқи савдонинг аҳамияти қандай эди?

8.                  Хива хонлигидаги солиқ ва йигимлар Бухоро хонлигидаги солиқ ва йигимлардан нимаси билан хусусиятланарди?

 ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАРИ:

Вақф-ер эгалиги тури, давлат ва амалдорлар томонидан иний муассалар, масжид ва мадрасаларга ажратилган ер-мулк.

Иноқлар-қабила бошлиқларидан иборат хоннинг маслаҳатчилари ҳамда хоннинг фармонларини ўз тобеларига етказувчилар.

Таноб-томонлари 60 газдан иборат ер майдони (газ-71 см), (бир таноб-900 кв.м)

Administrator
Sayt administratori
Ko‘chirib olishni xohlasangiz, saytga a’zo bo‘ling yoki foydalanuvchi nomi ostida kiring.

Hozirgacha hech kim fikr bildirmagan!
Sayt “OPEN WEB” tomonidan tayyorlangan