SHAXSIY KABINETGA KIRISH
.
ARXIV
Dekabr 2023
YaDuSeChPaJuSh
     12
345789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      
КИТОБ - ҚАЛБ ГАВҲАРИ

КИТОБ - ҚАЛБ ГАВҲАРИ

 

 

         Чунки унда инсон қалби, руҳияти, орзу-умидлари акс этади. Шу боис ҳам китоб менинг энг яқин дўстим, маслаҳатдошим, доно кўмакчимга айланган. Унинг саҳифаларидаги сатрлар ёд бўлиб кетган бўлса-да, қайта-қайта ўқийман, ҳар гал ўқиганимда янги маъно-мазмун уққандек бўламан.
         Китоб - буюк мўжиза, зиё чашмаси. Унга ҳамроҳ бўлган инсон фақат ва фақат одамийлик сабоқларини ўрганади.
Тўғри, бугун замон шиддат билан илгарилаб бормоқда, компютер технологиялари, интернет, ахборот коммуникатсия воситалари ҳаётимизга жадал кириб бормоқда.
Аммо ҳар қандай восита ҳам китоб ўрнини боса олмайди.
Шунга қарамай бугун замонавий технологияларни китобдан устун қўювчилар ҳам бор. Айтиб ўтганимиздек, ҳаётимизни телефон, компютер, планшет, интернет каби замонавий воситаларсиз тасаввур эта олмаслигимиз бор гап. Бироқ ҳар нарсанинг ўз ўрни бор. Демак, улар бизга китоб каби маънавий озуқа бера олмайди, деб ўйлайман.
 
         Болалигимда бувим менга уқтирар эдилар: "Китобга чизма, йиртма, уни авайлаб-асрагин, қадрига етгин. Китоб сендан бошқаларга ҳам керак бўлади. Агар юзингга бир чизиқ чизилиб қолса, юзим кир бўлди, деб йиғлайсан. Китобга чизсанг у ҳам сенингдек йиғлайди, сендан хафа бўлади. Сен буни сезмайсан!"
Бу болаларча тушунтиришлар ўша мурғак чоғларимдаёқ қалбимда китобга меҳр уйғотган.
         Бобом дер эдиларки: "Бизнинг замонимизда бундай шароит қайда эди дейсан болам?! Биз бир китобни ўн- ўн беш киши навбат билан ўқир эдик. Бадиий китобларни ўқишга имконимиз бўлмаган. Қизим сен шундай замонда яшаяпсанки, нима хоҳласанг бари мужассам. Бунинг учун шукроналар айтишимиз керак. Китобни сев, уни ардоқла. Токи ҳаётинг китобдагидек мазмунли ўтсин”.
 
Ҳа, бувим айтганларидек, "Китоб - қалб гавҳари", бобом айтганларидек, "Китоб - кўнгил зийнати".
Китоб бизни юксак чўққиларни эгаллашимизга хизмат қиладиган маънавий маёқ, буюк неъматдир.
 
         Яна ахборот теҳнологияларига қайтадиган бўлсак, вертуал ҳаётга бутун борлиғимиз билан берилиб, асл маънавий дўстимиздан йироқлашмайлик.

Administrator
Sayt administratori
Ko‘chirib olishni xohlasangiz, saytga a’zo bo‘ling yoki foydalanuvchi nomi ostida kiring.

Hozirgacha hech kim fikr bildirmagan!
Sayt “OPEN WEB” tomonidan tayyorlangan