SHAXSIY KABINETGA KIRISH
.
SSENARIYLAR
 Barcha ssenariylar
ARXIV
Dekabr 2020
YaDuSeChPaJuSh
  1234
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
Интернетдан фойдаланиш маданияти

                    Интернетдан фойдаланиш маданияти 

  Бугунги кунда ахборот оламида Интернет даври келгани, интернет-телевидение, интернет-радио, электрон почта, онлайн-видео каби кўплаб янги ахборот тарқатиш технологиялари қандай тез суръатлар билан ривожланиб, уларнинг аудиторияси ва таъсир доираси тобора кенгайиб бораётгани ҳақида ортиқча гапиришга зарурат йўқ, деб ўйлайман. Бундай ахборот воситаларига асосан ёшларнинг жуда катта қизиқиш билан қараши ва улардан кенг фойдаланишини ҳисобга оладиган бўлсак, ҳақиқатан ҳам, бу масаланинг нақадар улкан аҳамиятга эга эканини англаш қийин эмас. (Президентимиз Ислом Каримовнинг 2011-йили Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган табригидан) Ахборот мавзуси инсоният тараққиётининг барча босқичларида муҳим аҳамият касб этиб, бугунги серқирра ва интенсив ҳаётимиз, глобаллашув жараёнларида эса ахборот янада долзарб масала бўлиб, эндиликда ахборотга эгалик, замонавий тизимларининг шаклланганлиги мамлакатнинг демократик ривожини сифатловчи омилга айланди. Юртбошимиз раҳнамолигида ўтказилган тизимли ислоҳотлар, яратилган мукаммал қонунчилик база, алоқа ва телекоммуникатсия соҳасида олиб борилган технологик модернизатсия ишлари туфайли мамлакатимизда замонавий ахборот соҳаси барпо этилди. 
  Ўтган йиллар давомида ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий юксалиши, ахборотга бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, ахборот эркинлигини таъминлаш мақсадида зарур технологик шароитлар ва ҳуқуқий кафолатлар яратилди. Ҳар кимнинг фикрлаш ва сўз эркинлиги, ўзи истаган ахборотни излаши, олиши, уни тарқатиш борасидаги конститутсиявий нормалар миллий қонунларимизда ривожлантирилди. Шунингдек, халқаро ахборот тармоқлари ва Интернет жаҳон ахборот тармог`идан эркин фойдаланиш учун шароит яратилишини эътироф этувчи нормалар қонунларимизда ўз аксини топди. Хусусан, бугунги кунда ахборот соҳасида  оммавий ахборот воситалари, шундан телевидения, Интернет-кафелар, Интернет провайдер, давлат ахборот ресурслари, "ЗиёНЕТ" ёшлар ахборот портали ва ахборот-кутубхона муассасалари фаолият юритмоқда. Интернетдан фойдаланувчиларнинг сони эса тўққиз миллиондан ортиқ кетди. Буларнинг барчаси фуқароларимиз, хусусан, ёшларимизнинг ахборот соҳасидаги конститутсиявий ҳуқуқининг ифодасидир. Глобал ахборот маконига реал кўз билан қарайдиган бўлсак, ҳозирда кенг жамоатчиликни хавотир ва ташвишга солиб келаётган муаммолардан бири, шубҳасиз, ахборот маконида носог`лом манфаатлар, зиддият ва қарама-қаршиликлар таъсиридаги агрессив ахборотларнинг (ўз жонига қасд қилишнинг осон йўлларини тарг`иб қилувчи 9 минг, эротик мазмунга эга 4 мингдан зиёд сайтлар, компютер ўйинлари зўравонлик ва ёвузлик, ўта жангари руҳдаги (бешафқат урушлар, ўлдиришлар, отишмалар, портлатишлар ва ҳоказо) Интернет сайтлар мавжудлиги), миллий ахборот маконимизга кириб келишидир. Ахборотлар тезкор Интернет орқали қабул қилинар экан, унинг аксарият фойдаланувчилари ёшлар ҳисобланади. Уларнинг ко`пчилиги одноклассники.ру, фа
cебоок.cом, маил.ру, тwиттер.cом, Вконтакте.ру каби ижтимоий сайтларнинг доимий фойдаланувчилари саналади. Тан олиш керакки, Ўзбекистондаги жами сайтларда рўйхатдан ўтганлар жамланса ҳам юқоридаги миқдорга етмайди. Ушбу рақамлар миллий сайтларимизни ёшлар учун жозибадор, мазмунли, савияли, қизиқарли, ўзига тортувчи қилиб яратиш масаласига жиддий эътибор қилишга ундайди. Миллий сайтларимиз олдинда юрмасада, бошқа чет эл сайтлардаги каби "ўзига жалб қилиш" доирасини кенгайтирса, ёшларимиз миллий сайтларга биринчи бўлиб мурожаат қилиши мумкин бўлади. Ахборот соҳаси либераллашаётган бир пайтда, узоқ-яқин мамлакатлардаги турли хил сиёсий, мафкуравий ва бошқа кучлар (120 га яқин давлат ахборот хуружларини уюштириш устида иш олиб бормоқда) ўзларининг г`аразли манфаатлари йўлида оммавий коммуникатсия воситаларидан фойдаланиб, ахборот эркинлигини суиистеъмол қилиб, ўсиб келаётган ёш авлодга ахборот таҳдидларини кўрсатиш орқали, ҳали онги ва ҳаётий қарашлари шаклланиб улгурмаган ёшларни чалг`итиш, уларнинг онги ва қалбини эгаллаш йўлидаги интилишларини кучайтираётгани сир эмас. Носог`лом ахборот оқимларидан ёшларни ҳимоялашга оид дунёда қатор ҳуқуқий механизмлар яратилган. Жумладан, халқаро амалиётда "Кибер жиноятлар тўг`рисида" Конвенсия, "Вояга етмаганлар учун хавфсиз Интернет ва онлайн ресурсларни жорий қилиш тўг`рисида" Европа Иттифоқи Парламенти Ассамблеясининг тавсиялари, "Бола ҳуқуқлари тўг`рисида"  БМТ Конвенсиясини, "Ёшларни ҳимоялаш тўг`рисида" Германия, "Вояга етмаганларни оммавий ахборотнинг салбий таъсиридан ҳимоялаш тўг`рисида" ги, Литва "Болаларни сог`лиги ва ривожланишига зиён етказувчи ахборотдан ҳимоялаш тўг`рисида" ги Россия қонунларини тилга олишимиз мумкин.   
 Миллий қонунчилигимизда ҳам ёшларни носог`лом ахборотлардан ҳимоялашнинг механизмлари мавжуд. Хусусан, "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўг`рисида"ги Қонунда "Ўзбекистон Республикасида ёшлар орасида одоб-ахлоқни бузишга, шу жумладан, зўравонликни, ҳаёсизликни ва шафқатсизликни ташвиқот қилишга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракатлар ман этилиши", "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўг`рисида"ги Қонунда "Порнография, шафқатсизлик ва зўравонликни намойиш этувчи, инсон қадр-қимматини таҳқирловчи, болаларга зарарли таъсир кўрсатувчи ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига сабаб бўлувчи оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш, адабиётларни тарқатиш ҳамда филмларни намойиш этиш тақиқланиши" белгилаб берилган. 
  Ахборот асри даврида ёшларга ёпирилиб келаётган ахборотлардан фойдалана олишлари, хусусан, носог`лом ахборотлардан ҳимоялана олишлари, коммуникатсия воситаларидан тўг`ри фойдалана билишлари учун билим ва тажриба керак бўлади.
Айнан мана шу борада улар катталар, айниқса, ота-оналар ва педагогларнинг маънавий-руҳий кўмагига муҳтож. Биз ўсиб келаётган ёш авлоднинг медиа саводхонлиги ва Интернетдан фойдаланиш маданиятини юксалтиришимиз лозим. 
  Ахборот маконининг глобаллашуви жараёнида ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини янада такомиллаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, буни амалга оширишда жамиятимизнинг кенг қатламлари: давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтлари, жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ота-оналар ва педагогларни кенг жалб қилиш мақсадга мувофиқ.
   Дарҳақиқат, ахборот маконида таҳдидлар бор экан, Миллий ахборот маконимизга чегара қўйиб бўлмайди. Шундай экан, ёшларга сог`лом ахборот муҳитини яратиб, улар маънавий оламининг дахлсизлигини асраш асосий вазифаларимиздан биридир. Зеро, ёшлар маънавиятига дахлдор юмушларда бепарволикка йўл қўйиб бўлмайди.

Administrator
Sayt administratori
Ko‘chirib olishni xohlasangiz, saytga a’zo bo‘ling yoki foydalanuvchi nomi ostida kiring.

Hozirgacha hech kim fikr bildirmagan!
Sayt “OPEN WEB” tomonidan tayyorlangan