SHAXSIY KABINETGA KIRISH
.
SSENARIYLAR
 Barcha ssenariylar
ARXIV
Dekabr 2019
YaDuSeChPaJuSh
1234567
891011121314
151718192021
22232425262728
293031    
Билиш зарар қилмайдиган 15 та психологик “ҳийла”

Билиш зарар қилмайдиган 15 та психологик “ҳийла”

 1. Бир гуруҳ одамлар кулганда, ҳар ким беихтиёр ўзига кўпроқ ёққан одамга (ёки яқин кишим, деб ҳисоблашни истаган одамига қарайди). 2. Бирон масъулиятли ёки диққатни жамлашни талаб қиладиган, хуллас, асабийлашишга мажбур қиладиган бирон ишни бажаришга тўғри келганда, сақич ёки яна бирон нарса чайнашга уриниб кўриш керак. Бу онг остида хавфсизликни ҳис қилиш билан боғлиқ, чунки биз одатда ҳеч қандай хавф йўқлигида овқатланамиз. 3. Агар биздан кимнингдир жаҳли чиқса, биз эса хотиржамлигимизни сақлаб қолсак, ғазаб бундан баттар авж олиши мумкин. Бироқ кейин ўша одам бу қилмишидан хижолат тортади. 4. Агар одам берилган саволга қисман ёки мужмал жавоб берса, қайта сўрашнинг кераги йўқ. Унинг кўзига шунчаки тик қараган маъқул. У бу жавоб суҳбатдошини қониқтирмаганини тушуниб, гапини давом эттиради. 5. Юз ифодаси ҳиссиётлар натижаси бўлибгина қолмай, шу ҳиссиётларни пайдо қилиши ҳам мумкин. Шунинг учун ўзини бахтли ҳис қилишни истаган одам кўпроқ жилмайиши керак. 6. Нутқда ёки хатда “ўйлашимча” ёки “менимча” деган ибораларни ишлатмаган маъқул. Бу сўзлар иккиланиш маъносини ифодалайди. 7. Муҳим интервью олдидан интервью олувчи билан кўп йиллик дўстлик ришталари боғлаб турибди, деб тасаввур қилинг. Вазиятни қандай қабул қилиш деярли ҳар доим ўзимизга боғлиқ, хотиржамлигимиз ва эркинлигимиз суҳбатдошимизга ҳам ўтиши мумкин. 8. Агар кимнидир кўрганимизда, самимий хурсанд бўла олсак, кейинги учрашувда бу одамнинг ўзи ҳам бизни кўришдан хурсанд бўлади. 9. Одамлар катта илтимосимизни рад этгандан сўнг кичкинасига розилик беришга мойилдирлар. 10. Суҳбатдошнинг оёқлари қандай турганига қараб, кўп фойдали нарсани билиб олиш мумкин. Масалан, пойафзалининг учи биздан тескари томонга қараб турган бўлса, бу одамнинг суҳбатни тезроқ тугатишни хоҳлаётганини билдиради. 11. Кўпчилигимизнинг кимдандир қаттиқ танқид эшититиш кутилаётган йиғилишда, вазиятда бўлишимизга тўғри келган. Бундай вазиятда ўша одамга яқинроқ турган маъқул. Амалиётдан маълум бўлишича, у ғазабидан тушиб, ҳужум қилиш фикридан қайтади ёки ҳеч бўлмаганда, бироз юмшоқроқ гапиради. 12. Кўпчилик салобатни ўзига ишонишдан фарқлай олмайди. Агар бутун қиёфангиз билан ўзингизга ишонишинишонишингизни намойиш этсангиз, одамлар сизга талпинишади. 13. Хизмат кўрсатиш соҳасида ишлайдиганлар учун яхши маслаҳат: орқангизга ойна осиб қўйинг. Одамлар ўзларини сал маданиятлироқ тутишади: ахир ўзини асабий ва дарғазаб кўриш ҳеч кимга ёқмайди. 14. Танишув чоғида одамнинг кўз рангига эътибор бериш — жуда фойдали одат. Нигоҳлар тўқнашуви узоқроқ давом этганда, унда сизга хайрихоҳлик туғилади. 15. Биринчи учрашувга борганда, ҳамроҳингизни бирон қизиқ жойга олиб борганингиз маъқул. Шунда бу учрашувдан қолган ижобий ҳиссиётлар эсга олинганда, сизни ҳам эсга

Administrator
Sayt administratori
Ko‘chirib olishni xohlasangiz, saytga a’zo bo‘ling yoki foydalanuvchi nomi ostida kiring.

Hozirgacha hech kim fikr bildirmagan!
Agar fikr bildirmoqchi bo‘lsangiz, iltimos, saytga a’zo bo‘ling yoki a’zo sifatida kiring
Sayt “OPEN WEB” tomonidan tayyorlangan