

Жанна Дaрк - орлеан қизи, 6 январь 1412 йилда Франциянинг Домреми қишлоғида туғилган.

Халилов Набижон ( 1922.6.1, Қўқон-2002.7.7, Тошкент) – дирижёр, копозитор. Ўзбекистон халқ артисти (1989).

Қашқадарё вилояти Миришкор тумани. Вилоятнинг ғарбий қисмида жойлашган. 2003 йил 6 январда Усмон Юсупов ва Баҳористон туманларининг бирлаштирилиши натижасида ташкил этилган. Майдони 3,1 минг км2. Аҳолиси 84,3 минг киши, асосан, ўзбеклар, шунингдек, туркман, тожик, араб, рус ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Туманда 12 қишлоқ фуқаролари йиғини бор. Маркази – Янги Миришкор қишлоғи.

Доре (Dore) Гюстав 1832 йил 6 январда Страсбургда таваллуд топган. Француз график рассоми. Иллюстрация устаси. Доре ижоди камолотида О.Домье санъатидан илҳомланган

Жуброн Халил Жуброн (1883.6.1, Ливан, Бширро қишлоғи – 1931) – араб ёзувчиси, файласуф, рассом. Араб, инглиз тилларида ижод қилган.

Никомаров Наум Давидович (1904.6.1, Боку – 1947.27.11, Москва) – Ўзбекистон халқ артисти (1950). Боку театр техникумини (1920), Москва марказий театр санъати техникумини (1924), Дикция ва декламация институтини (1925) тугатган.

6 январь куни Ямайкада Марунлар байрами нишонланади. Бу куни собиқ қулларнинг авлодлари марунларга эҳтиром кўрсатадилар. Бу байрам капитан Куджое таваллуд кунига тўғри келган, у марун бўлган.
Роуен Аткинсон (Жаноб Бин) актёр. 1955-йилнинг 6-январида Англияда таваллуд топган. Болалигида у жуда ҳам хаёлпараст бўлган. Кўпинча дарсларда ўтириб, ҳаёллар уммонига ғарқ бўлганида, ўқитувчи унга анча вақтдан буён мурожаат қилаётганини сезмай қоларди.
Қироллар байрами энг таъсирли байрамлардан бири ҳисобланади. Бу куни эҳсонлар қилинади ва байрамни оилавий ёки дўстлар даврасида ўтказишади.

АҚШда фуқаролар уруши (1861–1865), ХИХ аср ўрталарида буржуазия ҳукмрон бўлган Американинг шимолидаги штатлар билан қулдорлик ҳукмрон бўлган Жанубдаги штатлар ўртасидаги кураш, Жанубий штатлардаги қулдорлик АҚШда саноатнинг ўсишига тўсқинлик қиларди.