

Тўлаганова Ирода Ботировна (1982.7.1) – теннисчи, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи (2000), “Ўзбекистон ифтихори” (2001). Тошкентда туғилган.

Уломов Валентин Иванович (1933.7.1, Тошкент) – геофизик, сейсмолог. Ўзбекистон Фанлар Академияси мухбир аъзоси (1984), физика-математика фанлари доктори (1974)

Галилео Галилей осмон жисмларини кузатув трубаси орқали кузатаётиб, қадимги замонлардан бери мукаммал текис, ҳаттоки биллур шар деб ҳисобланган Ойда аслида, Ер каби тоғликлардан иборат эканлигини аниқлади.

Франциялик ҳаво-учувчиси Жан-Пьер Франсуа Бланшар (1753-1809) ва америкалик синовчи доктор Жон Жеффрис (1744- 1819) биринчи бўлиб ҳаво шарида Ла-Манш орқали учиб ўтишди.

Гагарин номидаги кинотеатр – 1963 йил ишга туширилган, биноси 1988 йилда қайта таъмирланган. 2004 йил 7 январдан маъсулияти чекланган жамият.

Юсуфбеков Нодирбек Рустамбекович (1940.7.1, Тошкент) – кимёгар олим. Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги (2000). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980).

Бу куни оилавий дастурхонга анъанавий “нанакуса-гаю” 7 хил сабзавот ва кўкатлар қўшилган гуручли таом тайёрланади.
Ушбу жамғарманинг асосий мақсади ва вазифаси истеъдодли ёшларни танлаш ва уларни хорижий мамлакатлардаги нуфузли ўқув юртларида таълим олдириш, сифатли янги дастурлар яратиш ва уларни республика таълим тизимига жорий қилиш, жаҳоннинг йирик ўқув марказлари билан ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлашдан иборат.