

Ўзбек адабиётида публицист, очеркнавис ва драматург сифатида танилган Назир Сафаров 1905йили Жиззах шаҳрида, темирчи оиласида туғилган.

Корана Хар Гобинд (1922.9.1, Жайпур, Ҳиндистон) – америкалик биокимёгар.

Жиззах вилояти Мирзачўл тумани. Вилоятнинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган. 1967 йил 9 январда ташкил этилган. Майдони 0,42 минг км2. Аҳолиси 46,6 минг киши, асосан, ўзбеклар; шунингдек, қозоқ, рус, украин, татар ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди.

Жиззах вилояти Пахтакор тумани. Вилоятнинг шарқий қисмида жойлашган. 1967 йил 9 январда Мирзачўл жанубий-ғарбидаги ўзлаштирилган ерлар негизида Сирдарё вилояти таркибида ташкил этилган. 1974 йил Жиззах вилояти ташкил этилиши муносабати билан ушбу вилоят таркибига ўтказилган.

1915 йилда Прага университетининг фалсафа факультетини тугатган. 1921- 22 йилларда Прага театрида режиссёр, кейинчалик бутунлай ёзувчилик ва журналистика билан шуғулланган.

Бурмакин Владимир Иванович (1938.9.1,Тошкент) – рассом, Ўзбекистон Бадиий Академияси ҳақиқий аъзоси (1997), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1981).

Мексикалик археолог Альфонсо Касо Адраде (1896-1970) бир йил олдин топилган Монте- Альбана харобалари худудида ,Мексика жанубидаги қадимий индеец қабилалари мақбараларнинг бирида 800 йилга яқин тегилмай ётган бой хазинани аниқлади.

Саъдуллаев Азимбой (1947.9.1, Хоразм вилояти) – математик олим, Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги (1995), физика-математика фанлари доктори (1982)

Ахборот тарқатишнинг янги воситаси Тошкентда 1994 йил 4 февралда компютер алоқаси тармоғи (1996 йил 9 январдан UzPAK) ташкил этилиб, интернетдан фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ферт-оф-Форт кўрфази қирғоғи яқинида , Эдинбургдан 10 километр нарироқдаги Шотландиянинг Массельбург балиқчилар шаҳарчасида тарихда биринчи бор дунёда гольф бўйича аёллар терма жамоаси турнири бўлиб ўтган.