

ХХ аср ўзбек адабиётининг ривожига улкан ва бебаҳо ҳисса қўшган улуғ адиб, шоир, олим, жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек 1905 йилнинг 10 январида Тошкент шаҳрида, бўзчи оиласида дунёга келди.

Азизова Ширин Мирxоновна (1940.10.1, Ғиждувон) –Ўзбекистон xалқ артисти (1988). Тошкент давлат санъат институтини тугатган (1961).
Солиқ академияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ академияси (Кичик ҳалқа йўли, 3) – солиқ тизимига юқори малакали мутахассислар тайёрлайдиган олий ўқув юрти. 2001 йил 10 январда Солиқ ва божхона органлари академияси сифатида ташкил этилган.

Япониялик мутахассислар ҳисобича шундай бир қўнғироқ кунчиқар мамлакатида тахминан уч ярим секундда бир марта чалинар экан. Бошқача айтганда, Япониянинг ҳар бир 14- фуқароси юз берган фалокатдан хабар жўнатиб полиция профессионалларидан ҳимояга умид қилар экан.

Саиджонов Ўлмас 1951 йил 10 январда Китоб туманида туғилган. Ўзбекистон халқ ҳофизи (1993). Қарши давлат педагогика институтини (1974), Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тугатган (1981).

Авазов Рихси (1942.10.01, Жанубий Қозоғистон вилояти, Турбат қишлоғи) – Ўзбекистон халқ артисти (2000). Тошкент давлат театр ва рассомчилик санъати институтини тугатган (1965).

Жонибеков Владимир Александрович 1942 йил 13 майда Тошкент вилояти Искандар қишлоғида туғилган. Учувчи-космонавт, авиация генерал-майори (1985).
Шониёзов Карим (1924.10.1, Муборак тумани – 2000.5.10, Тошкент) – этнограф олим. Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги (2000), тарих фанлари доктори (1975), профессор (1990)

Лондонда биринчи метро 1863 йил 10 январда очилди. Бу метрони “Metropolitan Railway” корхонаси ишлаб чиқарилган.

Берлиндаги UFA-Palast-amZOO кинотеатрида режиссёр Фриц Ланганинг “Метрополис” номли овозсиз фильм тақдимоти бўлиб ўтган.