
Шарль Перро 1628 йил 12 январда Парижда туғилган. Француз шоири ва танқидчиси. 1671 йилдан Франция академияси аъзоси.

Таниқли ўзбек актрисаси Шоҳида Маъзумова 12 январь 1907 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

Лондон Жек (тахаллуси; асл исм-шарифи Жон Гриффит) (1876.12.1, Сан-Франциско- 1916.22.11, Глен Эллен, Сан-Франциско яқинида)- америка ёзувчиси.

Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани. Вилоятнинг жанубида жойлашган. 1993 йил 12 январда ташкил этилган. Майдони 2,2 минг км2. Аҳолиси 13,7 минг киши, асосан, ўзбеклар, шунингдек, қозоқ, рус, туркман, татар, озарбайжон, арман, белорус ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди.

Сурхондарё вилояти Узун тумани. Вилоятнинг шарқий қисмида жойлашган. 1942 йил 12 январда ташкил этилган. Майдони 2,33 минг км2. Аҳолиси 127,7 минг киши, асосан, ўзбеклар, шунингдек, қозоқ, рус, татар, туркман, корейс ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Туманда 7 қишлоқ фуқаролари йиғини бор. Маркази – Узун қишлоғи.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси ва ғояси асосида бунёд этилган ва 2010 йил 12 январда пойтахтимизда очилган “Ватанга қасамёд” монументи ўзида чуқур ҳаётий фалсафани, теран маъно-мазмунни ифода этади.

Харуки Мураками 1949 йили Япониянинг Киото шаҳрида туғилган. Бобоси руҳоний бўлган, отаси мактабда япон тили ва адабиётидан дарс берган. Мактабни битиргач, бўлажак ёзувчи Васэда университетининг театр санъати бўлимига ўқишга киради.
Швецияда Муқаддас Кнут байрамини ғарбий христианлар анъанавий Рождество байрамидан 20 кундан сўнг нишонлайдилар.

1936 йил 12 январда Рига шаҳрида шиша пуфловчи оиласида туғилган. Унинг отаси Ильцюгем шиша заводида ишлаган. Уч ёшидан бошлаб у бўлажак бастакорнинг мусиқий таълими бошланган 1-мусиқа институтининг болалар боғчасига борди.

Ҳиндистонда Миллий ёшлар куни ҳар йили 12 январь куни Свами Вивекананда туғилган кунида нишонланади.