

Фармер (Farmer) Генри Жорж (1882.17.1, Бирр, Ирландия – 1965.30.12,Карлук, Ланарк графлиги) – инглиз мусиқашуноси, дирижёр, композитор.

Госсек Франсуа Жозеф (1734. 17.1, Бельгиядаги Верни шаҳри – 1828. 16.2, Пасси, Париж ёнида)- француз композитори, дирижёр, педагог.

Чибурданидзе Мая Григорьевна (1961.17.1, Кутаиси шаҳри) – грузин шахматчиси.

Т.Н. Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти – 1929 йил 17 январда Самарқандда Ўзбекистон давлат илмий тадқиқот институти сифатида ташкил этилган.

17 январь – бу қандай кун? Биласизми , сув чанғиларини, иссиқ қулоқчинларни, ёғоч чўплардаги мевали музқаймоқларни ва Брайл ёзувини нима бирлаштиради ?. Ҳа, шак-шубҳасиз бу нарсалар болалар томонидан ихтиро қилинган.

Жондор тумани – Бухоро вилоятидаги туман (1935 йил 17 январда ташкил этилган. 1962 йил 24 декабрдан Бухоро ва Ромитан туманлари таркибида бўлган, 1967 йил 9 январда қайта тузилган). Жондор тумани жанубий-ғарбдан Олот, Қоракўл туманлари, шарқ ва шимолий-шарқдан Бухоро, Ромитан, Пешку туманлари билан чегарадош. Майдони 5,17 минг км2. Аҳолиси 123,7 минг киши (2001). Жондор туманида 1 шаҳарча (Жондор), 13 қишлоқ фуқоролари йиғини бор. Маркази – Жондор шаҳарчаси.

Жеймс Кук машҳур инглиз денгизчи-сайёҳи ва картографи, қатор янги ерларни кашф этган шахс ҳисобланади. Дунё океанини тадқиқ қилиш мақсадида амалга оширилган Ер шари бўйлаб учта айланма саёҳатларга бошчилик қилган ва талай муҳим географик кашфиётлар қилган.

Тасвирий санъатнинг деярли барча йўналишида ўз истеъдодини синаб кўрган рус рассоми Врубел Миxаил Александрович 1856 йил 17 мартда Омск шаҳрида таваллуд топган.

Бенжамин 1706 йил 17 январда катта ҳунарманд оиласида туғилган. Биографиясида ёзилишича икки йил давомида Франклин мактабда ўқиди. Қўшимча машғулотлар учун пул етарли бўлмаганлиги учун ўзи мустақил билим олган.

Муҳаммад Али (1942) — боксчи, 1942-йил 17-январда Кентукки штатининг Луисвилл шаҳрида туғилган. Энг яхши оғир вазн тоифасидаги бокс чемпиони сифатида танилган, энг Буюк деб аталади.