

Ампер – Андре Мари (1775.22.01, Лион – 1836.10.6, Марсель) – француз олими, электродинамика асосчиларидан бири, Париж Фанлар Академияси аъзоси(1914), Париждаги Нормал мактабда профессор (1824)

Самарқанд университети, Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университети (СамДУ) – Ўзбекистонда илмий ва педагог кадрлар тайёрлайдиган йирик олий ўқув юртларидан бири.

Гриффит Дейвид Уорк (1875.22.1, Ла Грейнж – 1948.23.7, Голливуд) – америка кинорежиссёри. АҚШ киносида актёрлик мактабига асос солган. Кинода 1907 йилдан ишлаган. 1913 йилдан Голливудда ижод қилган. Муқим ва тушуниш осон бўлган усул сифатида параллел монтаж ва йирик планни биринчи бўлиб қўллаган, кинони суратга олиш техникасини қайта қурган.

Лессинг Готхольд Эфраим (1729.22.1, Каменц, Саксония – 1781.15.2, Брауншвейг) – немис драматурги, санъат назариётчиси, адабиётшунос, маърифатпарвар. Немис мумтоз адабиётининг асосчиларидан бири. Немис маорифининг радикал-демократик йўналишига бошчилик қилган. Пастор оиласида туғилган. Лейпциг (1746-48) ва Виттенберг (1748) университетларида таълим олган.

Маллаев Натан Муродович (1922.22.1 – Тошкент – 1996) – адабиётшунос, таржимон. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1973). Филология фанлари доктори (1978), профессор (1980). Тошкент педагогика институтини тугатган (1942).

2014 йил 22 январда Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллиги нишонланди. Ўсиб келаётган ёш авлод маънавиятини юксалтириш, уларни буюк аждодларимизнинг муносиб давомчилари этиб тарбиялашда театр санъатининг ўрни беқиёс. Айни кунларда нишонланаётган Ўзбек Миллий академик драма театрининг бир асрлик тўйи тантаналари санъатсевар халқимизга хурсандчилик кайфиятини улашмоқда.

Бувижонлар кунини нишонлагандан кейин Бобожонлар кунини ҳам ўзига хос тарзда ўтказмаслик ғалати бўлган бўлар экан...
Фестивал меҳмонларини лол қолдириш мақсадида турли xил кўргазмалар, мусиқали ва театрлашган намойишлар ҳаттоки, “Шоколад кечаcи” бал маскаради бўлиб ўтади. Фестивалда машҳур шоколад ишлаб чиқарувчи мутахассис ва қандолатчилар меҳмонларни ўзларининг сирларидан бохабар этадилар.

Ажойиб болалар ёзувчиси Аркадий Петрович Гайдар (Голиков) Курск вилоятининг Лгов шаҳрида ўқитувчи оиласида туғилган.

Леонид Исакович Ярмольник (1954 йил 22 январда туғилган.Пириморск ўлкаси, Пограничний қишлоғидаги Гродековоo станцияси) - рус театр, кино ва дубляж актёри,продюссер,телевидение ва радио бошловчиси, жамоат ва сиёсий арбоб. Россия давлат мукофоти лауреати(2000). Ника мукоқотининг уч карра ғолиби (2000, 2015, 2021).