ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282931 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
   Тадбирлар

25 январь куни француз олими Жозеф Луи Лагранж (1736-1813) туғилган. У математика ва механика фанларига оид кашфиётлар қилган

Жаҳон адабиётида машҳур ёзувчи ва драматург Сомерсет Моэм (1874-1965) ижоди алоҳида ўринга эга. У асарларида қаҳрамонлар руҳий оламини теран ёритгани ва бадиий сўз имкониятларини юксак маҳорат билан намойиш этгани боис жуда кенг китобхонлар оммасининг эътиборини қозонди.

1924 йил 25 январь куни Франциянинг жануби шарқида Халқаро мусобақа «Қиш спорти ҳафталиги ўтказиладиган Париждаги VIII олимпиадага бағишланган” шиори остида бошланди.

Вайль Макр Яковлевич (1952.25.1,Тошкент) – режиссёр, театршунос. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1989). Тошкент давлат санъат институтининг театршунослик (1983) бўлимини тугатган.

Висоцкий Владимир Семёнович (1938.25.1. – Москва – 1980.25.7) – рус актёри, шоир, қўшиқлар муаллифи ва ижрочиси. Таганкадаги Москва драма ва комедия театрида актёр (1964-1980).

Ўзбекистон Республикаси 2006 йил 25 январдан Евросиё иқтисодий ҳамжамиятига расман аъзо бўлди.

Абдунабиев Абдулла Ғуломович (1928.25.1, Тошкент) – тарихчи олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1978). Тарих фанлари доктори (1971), профессор (1972).

Умарбеков Ўлмас (1934.25.1 – Тошкент – 1994.10.11)- Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби. Истеъдодли адиб Ўлмас Умарбеков тенгдошлари ва устозларининг ҳурмат-еътиборини қозониш бахтига муяссар бўлган ёзувчилардан.

Таниқли театр актёр ва режиссёри Шариф Қаюмов 1905 йил 25 январда Бухорода туғилган. 1927 йилда Москвадаги Ўзбек драма студиясини тугатгач, Ҳамза номидаги театрида ўз меҳнат фаолиятини бошлаб, умрининг охиригача шу ижодий жамоада актёр ва режиссёр сифатида самарали ишлади.

1924 йил 25 январда Олимпия ўйинларида Кёрлинг бўйича мусобақалар намойиш этилди. Муз бильярдими?, муз покери ёки муз шахматими? Бу спорт турини “муз бильярди”, ”муз покери” ва “муз шахмати” деб аташади.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган