

Тўра Сулаймон бахшиёна шоир бўлиб, асли Жиззахнинг Бахмал тумани, Ёйилма қишлоғидан бўлади.
2003 йил 4 февраль Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳар Рамзи (герби) Тасвири қисман ўзгартирилди Тошкент герби – илк ўрта асрлардаёқ Тошкентнинг ўзига хос рамзи юзага келган. 8-асрда Чоч (Шош) шаҳарнинг нишони қоплон (тоғ барси) бўлган.

Интернет хизмати – ахборот тарқатишнинг янги воситаси. Тошкентда 1994 йил 4 февралда компютер алоқаси тармоғи (1996 йилдан UzPAK) ташкил этилиб, интернетдан фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳар йили 4 февраль - Бутунжаҳон саратон касаллигига қарши кураш кунида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва халқаро саратон касаллигини ўрганиш бўйича агентлиги саратон касаллигининг ғам-ташфишларини енгиллаштириш мақсадида маълумотномалар тарқатишда халқаро саратон касаллигига қарши иттифоқига катта ёрдам берадилар.

Вашингтон Жорж (1732.22.2, Брижс-Крик шаҳри, Виргиния штати – 1799.14.12, Маунт Вернон) (1789-97), Шимолий Америкадаги мустақиллик учун уруш пайтида (1775-83) колонистлар армиясининг бош қўмондони (бу армия инглиз мустамлакачилигига барҳам бериб, унинг жанговар ҳаракатлари АҚШ мустақиллигининг эълон қилинишига олиб келди)

Еписов Иван Нилович (1901.4.2 – Тошкент – 1963.6.10) – опера хонандаси (бас), Ўзбекистон халқ артисти (1952). Тўлиқ диапазонли, ёқимли овоз соҳиби.

Шри Ланка (1972 йилгача Цейлон), Шри Ланка Демократик Социалистик Республикаси – Ҳинд океанидаги Шри Ланка оролида, Ҳиндистон ярим оролидан жанубий-шарқда жойлашган давлат.

“Фидокор” – ижтимоий-сиёсий газета. Муассиси: Ўзбекистон Фидокорлар миллий-демократик партияси (ФМДП). 1994 йил 4 февралдан ҳафтада 2 марта чоп этилади.

1944 йил 4 февралда Америка олимлари Дезоксирибонуклеин кислота (ДНК) нинг тирик организмларда ирсий белгиларни сақлаш ва наслдан-наслга ўтказиш вазифасини бажаришини исбот қилишди.
“Устоз” жамғармаси хориждаги етакчи ўқув юртлари, илмий-тадқиқод институтларида педагог-мураббийлар тайёрлаш борасида лойиҳалар тузади, уларни ҳаётга тадбиқ этади, ўқитувчилар малакасини оширишни кўзлаб, чет элларга юбориш мақсадида танловлар ўтказилади.