

Абулқосим Мамарасулов 1958 йил 5 февралда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманидаги Барлос қишлоғида туғилган.

Турсун Али (Ўрмонов) 1952 йил 5 февралда Фарғона вилоятининг Қува тумани, Тошйўли қишлоғида деҳқон оиласида тиғилган.

“Ўзбекистон Республикаси Олий ўқув юртлари учун абитурентларни тест усулида танлаб олиш тўғрисида” қарор қабул қилинди.
1992 йил 5 февралда ЎзТАГ Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (ЎзА)га айлантирилди.

Душан Файзий 1927 йил 5 февралда Қизилтепа туманида туғилган, шоир ва драматург. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1977). 2-жаҳон уруши қатнашчиси.
5 февраль - Финляндияда «Йохан Людвиг Рунеберг куни» - умумхалқ байрами ҳисобланади. Уни бутун мамлакат бўйлаб 5 февралда машҳур фин шоири Йохан Людвиг Рунебергнинг ( 1804 йил 5 февраль – 1877 йил 6 май) таваллуд кунида нишонлайдилар.

Ҳар йили нишонланадиган қорли фестивалнинг асоси 1950 йилга бориб тақалади. Шу йили қиш фаслида ўрта ва юқори мактаб ўқувчилари Саппородаги марказий паркда қордан 6 та фигура ясайдилар. Қорли фигура кўргазмасидан ташқари, шу йили Саппородаги 50 минг киши учун янгилик бўлган паркда қор жанги ва карнавал ўтказдилар.

2007 йилдан бери ҳар йили 5 февраль куни Бутунжаҳон Нутелла куни нишонланади ва бугунги кунда бу байрам халқаро эътирофга сазовор бўлди.