

Рафиқ Мўмин ХХ аср билан эгизак шоир. У 1900 йилнинг 7 февралида Наманганда ғоят фақир ва серфарзанд бир оилада таваллуд топган.

Пугаченкова Галина Анатолевна (1915.7.02, Олмаота) – санъатшунос, археолог олим. Ўзбекистон ФА академиги (1984), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби(1964)

Федченко Алексей Павлович (1844.7.2, Иркуцк- 1873.3.9) – рус табиатшуноси, Ўта Осиёни тадқиқ қилган олим. Москва унверститетини тугатган(1864). Зоологияга оид тўпламлар ва гербарийлар тўплаган.

1999 йил 7 февралда – Ўзбекистон рус академик драма театрининг қайта қурилган янги биноси тантанали очилди. (Мустафо Камол Отатурк кўчаси., 24) – Тошкентдаги кўҳна театрлардан бири 1934 йил асос солинган. 1936-99 йиллар театр М.Горький номи билан юритилган. 1967 йилдан Академик театр. 1999 йилдан ҳозирги номда.

Нортўхта Қилич 1947 йил 7 февралда Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани Ғишти қишлоғида туғилган.

Льюис Гарри Синклер (1885.7.2, Сок-Сентр, Миннесота – 1951.10.1, Рим) – америкалик ёзувчи. Биринчи насрий асари Том Грен тахаллуси билан чоп этилган. Болаларга аталган бу китобни “Аэропланда сайр” (1912) деб номлаган.

Мавлонова Ойша (1922.7.2, Туркистон – 1991.1.12, Самарқанд) – опера хонандаси (меццо-сопрано) ва актриса. Ўзбекистон халқ артисти (1974). Ҳ.Носированинг издоши. Жиззах колхоз-совхоз театри (1936-46), Самарқанддаги Ҳ. Олимжон номидаги театр (1946-64), Самарқанд опера ва балет театри (1964-77)да актриса ва хонанда.

Гренада – Кариб денгизидаги Гренада ороли ва Гренадина ороллари жанубий қисмидаги давлат. Майдони 344,5 км2. Аҳолиси 98,9 минг киши (1999). Пойтахти – Сент-Жоржес шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 7 туманга бўлинган.

Неваралар куни оилавий байрамдир. Ойнинг биринчи ўн кунлигидаги ушбу феврал воқеалари анъанавий йиллик хусусиятга эга.