ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627283031 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
   Тадбирлар

Ўзбек халқининг улуғ маърифатпарвари, мутафаккири ва буюк шоири Алишер Навоий 1441 йил 9-февралда Ҳирот шаҳрида дунёга келади.

Қутлибека Раҳимбоева 1952 йил 9 февралда Туркманистон Республикаси Ташўғуз вилоятининг Олтмиш қишлоғида туғилган.

Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги муносабати билан шоирнинг янги тагсупага ўрнатилган ҳайкали очилди.

“Тошкент ҳақиқати” – “Ташкентская правда” – Tошкент вилояти ҳокимлигининг ижтимоий-сиёсий газетаси. Муассиси: Тошкент вилояти ҳокимлиги. Тошкент шаҳрида ҳафтада 2 марта чиқади.

9 февраль куни Халқаро стоматологлар куни нишонланади. Байрам йилдан йилга оммавийлашиб бормоқда. “Стоматолог” - мутахассислиги жуда қадимийдир. Биринчи бормашина прототипига 9 минг йил бўлди. АҚШ ва Франция олимлари ана шундай деб тасдиқлайдилар.

Жиззах вилояти Фориш тумани. Вилоятнинг шимолий-ғарбий қисмини эгаллайди. 1935 йил 9 февралда ташкил этилган. Майдони 9,53 минг км2. Аҳолиси 74,9 минг киши, асосан, ўзбеклар, шунингдек, қозоқ, тожик, рус ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Туманда 2 шаҳарча (Учқулоқ, Янгиқишлоқ), 11 қишлоқ фуқаролари йиғини бор. Маркази – Янгиқишлоқ шаҳарчаси.

Самарқанд вилояти Пахтачи тумани. Вилоятнинг ғарбий қисмида жойлашган. 1935 йил 9 февралда Нарпай тумани ҳудудининг бир қисмида Пахтакор тумани номи билан ташкил қилинган. Майдони 1,37 минг км2. Аҳолиси 116,2 минг киши, асосан, ўзбеклар шунингдек, рус, татар, қозоқ, қирғиз, тожик, корейс, украин ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Туманда 1 шаҳарча (Зиёвуддин), 8 қишлоқ фуқаролари йиғини бор. Маркази – Зиёвуддин шаҳарчаси.

Гулиа Дмитрий Иосифович (1874.9.2, Сухуми тумани Уарча қишлоғи- 1960.7.4, Абхазия,Агудзер қишлоғи)-Абхазия халқ шоири (1937), янги абхаз адабиётининг асосчиси;

Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани. Вилоятнинг шарқий қисмида жойлашган. 1935 йил 9 февралда ташкил этилган. Майдони 0,85 км2. Аҳолиси 151,1 минг киши, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, рус, татар ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Туманда 1 шаҳар (Шўрчи), 1 шаҳарча (Элбаён бекати),10 қишлоқ фуқаролари йиғини бор. Маркази – Шўрчи шаҳри.

Тошкент вилояти Чиноз тумани. Вилоятнинг ғарбий қисмида жойлашган. 1935 йил 9 февралда ташкил этилган. Майдони 0,34 минг км2. Аҳолиси 116,6 киши, асосан, ўзбеклар, шунингдек, қозоқ, тожик, рус ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган