

Шамсиев Порсо (1897.10.02, Бухоро – 1972.21.3, Тошкент) – навоийшунос ва матншунос олим.Филология фанлари доктори (1970), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1972)

Шарипов Ҳусниддин (1933.10.2 Поп шаҳар) – шоир.Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1983).

10 февраль— рус шоири Пастернак Борис Леонидович (1890-1960.30.5) Москва вилояти Переделкино қишлоғида санъаткор оиласида туғилган.

Брехт (Brecht) Бертольт ( 1898.10.2, Аугсбург – 1956.14.8, Берлин) – немис ёзувчиси, режиссёр. 1933-47 йилларда муҳожирликда. “Берлинер ансамбль” театрига асос солган (1949). Фалсафий-сатирик пьесалари замонавий, тарихий ва мифологик мавзуларда ёзилган.

Жалилов Икром 1922 йил 10 февралда Чимкентда туғилган, ҳуқуқшунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1990), юридик фанлари доктори (1972), профессор (1988). 2-жаҳон уруши қатнашчиси.

Фарғона вилояти Данғара тумани. Вилоятнинг шимолий-ғарбий қисмида жойлашган. 1939 йил 10 февралда ташкил этилган (1962 йил 24 декабрда Поп тумани билан бирлаштирилган. 1970 йил 7 декабрда қайта тузилган). Майдони 0,45 км2. Аҳолиси 132,2 минг киши, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, татар, рус ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди.

Сирдарё тумани. Вилоятнинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган. 1939 йил 10 февралда ташкил этилган. Майдони 0,55 минг км2. Аҳолиси 104,5 минг киши, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, рус, татар, корейс ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Туманда 2 шаҳар (Бахт, Сирдарё), 9 қишлоқ фуқаролар йиғини бор. Маркази – Сирдарё шаҳри.

Эркин Усмон 1952 йил 10 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент Давлат чет тиллар институтини тугатган (1978). Дастлабки фантастик ҳикояси — «К. К» (1967).

Султонов Мўмин Маннопович 1947 йил 10 февралда Тошкента туғилган, ганчкор уста. Ўзбекистон халқ устаси (2000). Тошкент политехника институти меъморлик факултетини тугатган (1971).

“Ҳамшира” – ҳамширалар, фельдшерлар ва бошқа тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган илмий-амалий, тиббий-маърифий журнал. 1997 йил 10 февралдан Тошкентда нашр этилади.