ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627283031 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
   Тадбирлар

Абдуллаев Рустам 1947 йил 12 феврал Хивада таваллуд топган. Композитор, Ўзбекистон Респупликаси санъат арбоби (1997). Тошкент давлат консерваториясини тугатган (1972)

1990 йиллардан Ўзбекистонда почта алоқаси ташкилоти қайта қурилди, почта хизматларини ривожлантириш , янги техника ва технологияларни жорий этишга катта эътибор берилди.

Галия Измайлова Баязитовна 1923 йил 12 февралда туғилган, балет артисти, балетмейстер. Ўзбекистон халқ артисти (1951). Тошкент балет мактабини (1941), Тошкент театр ва рассомлик санъати институти (1961) ни тугатган. 1941 йилдан Навоий театрининг етакчи балет солисти

Зиёмуҳамедов Садриддин Муҳиддинович 1940 йилда 12 февралда Тошкентда туғилган. Театр ва кино рассоми. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1990), Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1966). 1966 йилдан “Ўзбекфильм” киностудиясида рассом.

Дарвин Чарлз Роберт (1809.12.2, Шрусбери шаҳри- 1882.19.4, Лондон яқинидаги Даун қишлоғи) – инглиз табиатшуноси, ҳайвон ва ўсимлик турларининг табиий танланиш йўли билан келиб чиққанлиги ҳақидаги эволюцион таълимот асосчиси.

Шагаев Эркин Мақсудович (1959.12.2, Тошкент) – сув полоси бўйича олимпиада ўйинлари чемпиони (1980, Москва), хизмат кўрсатган спортчи (1980). Шагаев икки карра жаҳон кубоги ғолиби (1981, Сакраменто; 1983, Лос-Анжелес), жаҳон чемпиони (1982, Кито).

Қрим Мухтор Республикаси –Украина таркибидаги мухтор республика. Қрим ярим оролида жойлашган. Майдони 27 минг км2. Пойтахти – Синферополь шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 15 туман, 10 шаҳар, 56 шаҳарчага бўлинади.

Ленц Эмилий Христианович (1804. 12.2, Тарту – 1865.29.1, Рим) – рус физиги ва электротехниги, Петербург Фанлар Академияси академиги (1830). Асосий илмий ишлари электромагнетизм масалаларига оид

Линкольн Авраам (1809.12.2, Кентукки штати, Хоженвилл – 1865. 15.4, Вашингтон) – АҚШнинг 16-президенти (1861-65), қулчиликка қарши чиққан Республикачилар партияси ташкилотчиларидан бири (1854).

1970 йилнинг ўрталаригача 12 февраль куни Америка штатларининг айримларида АҚШнинг 16- Президенти Авраам Линкольннинг таваллуд куни нишонланган

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган