

ҒАЙРАТИЙ (тахаллуси; асл номи Абдураҳим Абдуллаев) (1902.15.2 - Тошкент - 1976.17.1) – Ўзбекистон халқ шоири (1972).

Галилей Галилео - 1564 йил 15 феврал куни Пиза шаҳрида дунёга келди – итальян физиги, астрономи ва механиги; аниқ табиатшуносликнинг асосчиларидан бири. Галилей аслзодалар оиласида дунёга келган

Зуннунова Саида (1926.15.02, 1977.20.03) –шоира. Ёзувчи Саид Аҳмаднинг рафиқаси.

Халқаро саратонга чалинган болалар куни. Касаллик биринчи ёки иккинчи даражасида аниқланса уни даволаш нисбатан ижобий кечади. 15 февраль- Халқаро саратонга чалинган болалар кунини хар йили дунё мамлакатларининг барчасида нишонланади. Бу сана биринчи бўлиб тақвимда 2001 йилда Бутунжаҳон саратонга чалинган болалар ота-оналари бирлашмаси ташаббуси билан пайдо бўлди

Луқмон Бўрихон 1965 йил 15 февралда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги Янгиобод қишлоғида туғилган.

1820 йилнинг 15 февралида даниялик физика профессори 43 ёшлик Ганс Кристиан Эрстед ўз маърузасида электр соҳасидаги оддий тажрибасини намойиш этди. Намойиш чоғида у симдан ўтаётган электр токи остига қўйилган компаснинг магнитли стрелкасига таъсир кўрсатётганини аниқлади.

Ментон шаҳрида Лимонлар фестивали (Menton Lemon Festival) ўтказилади, унга юз минглаб иштирокчилар йиғилишади. Байрам ҳар йили февраль охирида бошланиб, икки ҳафта мобайнида давом этади.