

Ан Михаил Иванович (1952.19.02-1979. 11.8) – футболчи, халқаро миқёсдаги спорт устаси (1976). Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида туғилган

Коперник Николай (1473.19.2, Торун, Польша – 1543.24.5, Фрамборк, Польша) – поляк астрономи, гелиоцентрик система асосчиси.

Бутун дунё бўйича 19 февраль кунида «Бутунжаҳон китлар ва денгиз жониворлари куни» нишонланади. Бу экологик сана нафақат китларнинг, балки бизнинг сайёрамиздаги барча уммонлар ва денгизларда яшовчи барча турдаги жониворларни ҳимоя қилиш куни ҳисобланади.

Аҳмедов Карим Содиқович 1914 йил 19 февралда Тошкентда туғилган, кимёгар олим. Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги(1966), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1968), кимё фанлари доктори (1958), профессор (1960).

Ўзбекистон Республикаси билан АҚШ ўртасидаги икки томонлама сиёсий ва иқтисодий муносабатлар бир нечта ҳукуматлараро шартнома ва битим асосида тартибга солиб турилади.

Биринчи китоб арман тилидаги “Узбатагирк” 1512 йилда Венецияда нашр қилинган. Арманистон Ёзувчилар уюшмасининг Қарори асосида 19 февраль куни Арманистонда “Китоб совға қилиш куни” байрами нишонланади.

Россияда нишонланадиган орнитологлар куни 1983 йилда Россия Фанлар академияси қошида Бутуниттифоқ орнитология жамияти томонидан ташкил этилган. Ушбу воқеа 19 февраль куни бўлиб ўтди - шунинг учун байрам санаси 19 февраль куни ўтказилади.