

Чустий мумтоз адабиётимиз анъаналарини давом эттирган шоирлар сирасига киради. Шунга кўра у Ҳабибий, Собир Абдулла, Чархий каби ғазалнавис ва қўшиқчи шоирлар қаторида муносиб ўрин эгаллайди.

Мирзо Кенжабек 1956 йилнинг 20 февралида Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги Меҳнат қишлоғида туғилган.

Холматов Ниёзали (1947.20.2, Қўрғонтепа тумани) - миниатюрачи рассом, Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги (1997)

20 февраль – “Бутунжаҳон ижтимоий ҳақиқат куни” байрами 2007 йилда БМТнинг Бош Ассамблеяси томонидан таъсис этилди, бу байрам ҳар йили 2009 йилдан бошлаб нишонланиб келинмоқда.

Метрополитен-музей – АҚШ нинг (Нью-Йоркда) энг йирик марказий санъат музейи. 1870 йил 20 февралда очилган. Шаҳарнинг марказий боғида жойлашган. Форт-Трайон боғида бўлими бор.

20 феврал куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Матназар Абдулҳаким таваллуд топган. У Хоразм вилояти Урганч туманида туғилган.

Фармонов Шокир Қосимович (1941.20.2, Данғара тумани) – математик олим, Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги (2000). Физика-математика фанлари доктори (1973), профессор (1977).

Ражабов Болтабой (1878.20.02, Марғилон яқинидаги Шакар қишлоғи – 1960.17.03, Марғилон) –Ўзбекистон халқ ҳофизи (1939). Тиниқ ва майин овоз соҳиби.

20 февраль куни бутун Америка ва бошқа давлатларнинг сиз билан бизга ўхшаган одамлари олчали пирог кунини нишонлашади.

Мултфилмнинг кўп қисмларининг мавзуси мушук Томнинг сичқончани тутишини муваффақиятсизлиги ва натижада олинган турли ҳил шикастланишлар ҳақида. Баъзи қисмларида мултқаҳрамонлар бир-бири билан муросага келса-да, Том Джеррини доим таъқиб этишини тушуниш қийин.