

Абдуқаюм Йўлдош 1962 йил 29 февралда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида туғилган.

Фтабатэй Симэй (тахаллуси; асл исми-шарифи Хасэгава Тацуноскэ) (1864.28.2, Токио – 1909.10.5, Сингапур) – япон ёзувчиси

Купер Леон (1930.28.2, Нью-Ёрк) – америкалик назариётчи физик. Колумбия университетини тугатган (1951). Илмий ишлари қаттиқ жисмлар физикаси, паст температуралар физикаси, ўта ўтказгич ва физика фалсафасига оид.

Дания физиги Нильс Бор 1913 йил 28 февралда водород атомининг ички тузилиш назариясини яратди. Нильс Бор атом зарралари мураккаб тизим бўлгани ҳолда мувозанатда бўлишини биринчи бор тушунтириб берди. Нильс Бор атом назариясини яратишда фараз сифатида учта постулат қабул қилади.

Христофор Колумб - географик кашфиётлар тарихида катта из қолдирган шахс. Машҳур сайёҳлар орасида ҳаётининг турли қирраларини ёритувчи асарлар сони бўйича ҳам Христофор Колумбга тенг келадигани кам топилади. Чунки 1451 йилнинг кузида Италия шимолидаги Генуя шаҳрида туғилган сайёҳ ҳаёти сир-синоатларга бойлиги билан ҳалигача турли соҳалардаги тадқиқотчилар эътиборини ўзига тортиб келмоқда.

Жаъфарий Али Сардор (1913.29.2, Балрампур, Ганда округи) – ҳинд ёзувчиси, жамоат арбоби. Урду тилида ижод қилади. Деҳлидаги университетни тамомлаган.

Медавар Питер Брайан (1915.28.2, Рио-де Жанейро – 1987.2.10) – инглиз биологи, Лондон Қироллик жамиятининг аъзоси (1949). Оксфорд университетининг Модлин коллежини тугатган (1938).

Байрам арафасида жума кунида мактабларда анъанавий андалусия нонуштаси берилади, нонушта зйтунёғи қўйилган нон бўлаги ва апельсин шарбатидан иборат.

Мукофотнинг ғоясини 1974 йилда продюсер ва Франция киноакадемиясининг биринчи президенти – Жорж Кравенн таклиф қилган.