

Ҳошимов Насим (1920.12.03, Самарқанд - 2000.04.11, Тошкент) - ашулачи, опера хонандаси (лирик баритон), педагог. Ўзбекистон халқ артисти (1959).
Зокировлар Ўзбекистон усиқа санъатига улкан ҳисса қўшган ўзбек санъаткорлари оиласи. Сулола бошлиғи опера хонандаси (лирика- матик баритон), Ўзбекистон халқ артисти (1939) Карим Зокиров (1912.12.03 - Тошкент - 1977.19.02).

Кирхгроф Густав Роберт (1824.12.03, Кёнигеберг – 1887.17.10, Берлин) – немис физиги, Берлин Фанлар Академияси аъзоси (1874йилдан) Кёнигеберг институтини тугатган (1846).

Маҳмудов Саидаҳмад (1909.12.03, Қўқон – 1998.02.09) – наққош, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1989). Ўзбекистонда БА фахрий аъзоси (1997). Наққошликни отаси уста Саидмаҳмуд Норқўзиевдан ўрганган. 1928 йилдан “Қуёш” артелига наққош.

Нюком Саймон (Симон) (1835.12.03, Уоллис, Янги Шотландия - 1909.11.07 Вашингтон) - Aмерикалик астроном. АҚШ Миллий Фанлар Академияси аъзоси (1869), Лондон қироллик жамияти аъзоси (1877), Петербург ФА фахрий аъзоси (1896).

Панин Анатолий Николайвич (1949.12.03, РФ Тула вилояти Узловский тумани) – Kон экскавотори машинисти, Ўзбекистон Қаҳрамони (1995) Меҳнат фаолиятини 1967 йилда Тула вилояти Новомосковск шаҳридаги қурилиш бошқармасида экскаватор машинисти бўлиб ишлашдан бошлаган.

Вернадский Владимир ўз тадқиқотларида катта амалий аҳамиятга эга бўлган йирик илмий муаммолар, силикатларнинг тузилиши, нодир ва тарқоқ элементлар геокимёси, радиоактив минералларни қидириб топиш, геокимёвий жараёнларда организмлар роли, тоғ жинсларининг мутлақ ёшини аниқлаш ва бошқаларни илгари сурди, минералларнинг келиб чикишида янги эволюцион назарияни (генетик минералогияни) ишлаб чикди.

Содиқов Толибжон (1907.12.03 - Тошкент - 1957.05.09) - композитор, дирижёр ва жамоат арбоби. Ўзбекистон халқ артисти (1939). Самарқанддаги Ўзбек мусиқа ва хореография институти (1928-1932), Москва консеваториясининг Ўзбек опера студияси (1939- 1941)да таълим олган.

Вавилов Сергей Иванович (1891.12.03 – Москва – 1951.25.01) – рус физиги, жамоат арбоби. Физик оптика илмий мактаби асосчиси ва призденти (1945 йилидан). Катта савет энсиклопедияси (БСЕ) 2- нашр бош муҳаррири (1949 йилидан). Н. И. Бавиловнинг укаси.

Болаларни соғломлаштириш мақсадида 12 март “Болалар гижжасига қарши куни” байрамини нишонлашади. Маълумот учун, гелминтозлар (юнчада ҳелминс, ҳелминтҳос — гижжа, қурт) — одам, ҳайвон ва ўсимликларда паразит чувалчанглар — гелшинтлар қўзғатадиган касалликлар ҳисобланади.