ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Ноябр 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
26272830  
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
   Тадбирлар

1963- йилдан бошлаб турли нашриётларда муҳаррир, Ёзувчилар уюшмасида котиб, муаллифлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш уюшмасида раҳбар вазифаларида хизмат қилиб келди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раисидир.

Ҳиндистон мумтоз мусиқаси услубининг йирик вакили.

Қатор ДНКларнинг бирламчи тузилишини аниқлаган. А.Мексим билан ҳамкорликда ДНКнинг бирламчи тузилишини аниқлаш учун қулай усулларидан бирини тавсия қилган (1977).

Буларнинг мавзулари инжил китобидан олинган бўлиб, мазмунида инсонийлик, ҳаётдан завқланиш, юксак гўзалликка интилиш, шоду хуррамлик билан дард-алам ҳиссиётлари ўз аксини топган.

Тарихий манбаларга кўра, Наврўзни байрам қилиш ахоманийлар давридан бошланган ва Ўрта Осиё, Эрон, Афғонистон халқларида энг катта байрамлардан бири ҳисобланган. Бу ўлкаларга ислом дини киритилганидан кейин Наврўз байрами ман қилинган, аммо халқ ўз севган байрамини нишонлашда давом этган.

Астролог – олимлар ва ташаббускорлар томонидан хар йили 21 март кунлари Халқаро астрология куни, Баҳорги тенг кунликда ўтказилади. Бу кундан янги астрология йили, қуёш Қўй (Овен) буржига кирганда бошланади. Шимолий ярим шарида Баҳорги тенг кунлик, Жанубий ярим шарида Кузги тенг кунликка тўғри келади.

Эронлик таниқли қўғирчоқ театри арбоби Дживада Золфагарихо ташаббуси билан Халқаро қўғирчоқсоз куни нишонлана бошланди. 2000 йили Магдебургда ўтказилган УНИМА (Халқаро қўғирчоқ театр арбоблари уюшмаси)нинг 18 Конгрессида байрам ўтказилиш таклифи овоза қилинди.

Мирзаев Алишер Тўлаганович (1948.21.03, Тошкент) - рангтасвир ва графика устаси, Ўзбекистон Бадиий Акадия (1997). Ўзбекистон халқ рассоми (1992). П. Бенков номидаги Республика рассомлик билим юрти (1964-1968) ва В. Суриков номидаги Москва рассомлик санъати институти (1968-1974)да таълим олган.

Отс Георг Карлович (1920.21.03, Петроград -1975.05.09, Таллин) - эстон хонандаси ва опера яккахони (лирик баритон). Халқ артисти (1960). Таллин консерваториясини тугатган (1951).

Наимов Ҳаёт (1912.21.03 - Бухоро - 1995.14.02) - актёр, режиссор. Ўзбекистон халқ артисти (1967). Бухоро мусиқа билим юртини тугатган (1930). Бухоро театрида созанда (1930-1941), актёр (1941-1978), режиссор ёрдамчиси" (1978-1986) бўлган.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган