

Ғарбда “Йўқотилган авлод” деб аталган адабиётнинг йирик вакили.

Алишер Навоий Мирxондга йирик бир тариxий асар ёзишни топширган. Унга Xалосия xонақоҳида жой, маош тайинлаб, ўзининг бой кутубxонасидан фойдаланиш учун имкон яратади.

1931 йилдан Москва марказий қўғирчоқ театрини бошқарган, театр назарияси ва услубиятини ишлаб чиққан, актёр ва режиссёрлар тайёрлаган, репертуарини бойитган.

Қуёш экваторга деярли параллел кўринма ҳаракатланади, натижада Қуёшнинг туш пайтидаги баландлиги деярли ўзгармайди.

Халқаро бахт ва қувонч куни катта бўлмаган тоғли Бутана (Bhutan) шаҳар ташаббуси билан нишонлана бошланди. Ялги Миллий Бахт ва қувонч коэффициент бўйича Бутана Қироллиги аҳолиси –дунёда энг қувонч бахтлилардан ҳисобланадилар. Ялги Миллий Бахт ва қувонч коэффициент тушунчаси Бутананинг 4 қироли томонидан киритилиб, норасмий давлат фалсафасига айланган.

У ёшлигиданоқ санъатга қизиққан. 4 ёшиданоқ у шеърлар тўқиган, мусиқа ва рассомлик дарсларига қатнашган. Китоб ўқишни яхши кўрган ва жуда кўп китоб ўқиган.

Кўпчилик қатори Светлана ҳам ўзини баҳтини топиш учун, ўрта мактабни тугатиб Москвага театр институтига кириш учун келди. У МХАТ мактаб-студиясида ўтказилган конкурсда қатнашиб, 3-тургача чиқди.

Мегюль ўзининг мусиқа соҳасидаги билимини ошириш учун таниқли немис органчиси Вильгельм Гайзерда таълим олди. 1779 йилда Парижга кўчади ва профессор Эдельмандан дарс олади. “Евросина и Корадин” номли ёзган операси уни машҳур қилади.
Эрих Мария Ремарк - энг машҳур ХХ аср немис ёзувчисидир. У 22 июнь 1898 йилда Германиянинг Оснабрюк шаҳрида католик ишчи оиласида туғилган. Туғилган пайтида - Эрих Пауль Ремарк исми берилган. 1916 йил Ремарк аскарликка чақирилади ва Биринчи жаҳон уруши йилларида Ғарбий фронтга жўнатилади. Эрих Мария Ремарк 1917 йили ёзги жангларнинг бирида оёғидан, қўли ва бўйнидан жароҳат олади ва уруш охиригача ҳарбий госпиталда даволанади. 1919 йилдан бошлаб унинг иш фаолияти бошланади ва кўплаб касбларда ишлаб кўради - ўқитувчи, сотувчи, органист бўлиб ишлайди. 1921 йилда Echo Continental журнали редактори бўлиб ишлайди ва шунда унинг тахаллуси Эрих Мария Ремарк - (Мария онаси шарафига) келиб чиқади. Адиб ижодида уруш даҳшатлари, Иккинчи жаҳон уруши йиллари ва ундан кейинги даврдаги ҳаёт, фашизмнинг мудҳиш қиёфаси, маънавий эзилган, ўзини жамиятдан бегоналашган деб ҳис қилувчи кишилар қисмати етакчилик қилади. “Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ” (1929) асари, “Қайтиш” (1931) романи, “Уч дўст” (1938), “Зафар дарвозаси” (1946), “Ҳаёт алангаси”(1952), “Ҳаёт-мамот палласи”(1954), “Қора ҳайкал” (1956), “Осмон ҳеч қандай севиклини билмайди” (1961), “Лиссабондаги тун” (1963), “Жаннатдаги соялар” (1971) ва бошқа асарлар муаллифи. Адиб 1970 йил 25 сентябрда Швейцарияда вафот этган.