ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
345789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
   Тадбирлар

Журналистлар Халқаро Бирдамлик куни (International Day of Journalists’ Solidarity) 1958 йили Бухарестда бўлиб ўтган Халқаро журналистлар ташкилотининг тўртинчи конгрессида қабул қилинган қарорга биноан ҳар йили 8 сентябрда нишонланади.

Расул Хамзатов 1923 йил 8 сентябрда таваллуд топган. Авар шоири ва ёзувчиси.

Дворжак Антонин (1841.8.9, Прага яқинидаги Нелагозевес қишлоғи – 1904. 1.5 , Прага). – чех композитори, миллий композиторлик мактаби асосчиларидан.

Халқаро саводхонлик куни (International Literacy Day) – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доирасида нишонланувчи халқлар аро кунлардан биридир. Ушбу кун ЮНЕСКО томонидан 1966 йил “Саводсизликка барҳам бериш таълим вазирлари халқаро конференцияси”да жорий этилган бўлиб, йиғилиш 1965 йил Тегеранда бўлиб ўтган.

Лувр қонунан дунёнинг энг таниқли музейлардан бири ҳисобланади. Луврнинг яна бир бойлиги бу рамкага солинган ва четлари зумрад тошлар билан безатилган ойнадир. Бу Венеция Республикасининг Мария Медичга берган тўй совғасидир. Луврнинг қимматбаҳо тошлари орасида машҳур “Регент” олмосини (137 карат) ҳам учратиш мумкин. Луврнинг энг қадимийси “Кариатид зал”и ҳисобланади.

Кўз нуридан бебаҳра инсонлар ўқийдиган ҳозирги бўртма нуқтали ёзувнинг асосчиси Франсуз Луи Людовик Брайл 16 ёшида, яъни 1825 йилда брайл ширифтини яратади. Луи тинмай ўз ишини давом эттириб, бир гуруҳ кўзи ожизларнинг сай-ҳаракатлари билан 1837 йилда “Франция давлатининг қисқача тариxи” номли китобини чоп этишга эришган.

Адибнинг машҳур “Алвидо, қурол” (1929) романида инсон ҳуқуқлари, унинг қадр-қиммати ва муҳаббатнинг ҳар қандай ёвуз кучлардан устунлиги ёрқин ифодаланган. Испан халқининг миллий озодлик курашида ҳарбий мухбир сифатида қатнашган адиб таассуротлари асосида “Мотам қўнғироғи” (1940) романини ёзган.

Ҳамзатовнинг Шарқ таровати билан йўғрилган ва тоғли ўлка кишиларининг ўзига хос руҳий оламини акс эттирган шеърлари 50-йилларда миллийлиги, самимийлиги, лирик ҳис ва туйғуларнинг бокиралиги билан китобхонлар ва танқидчилар эътиборини қозонган.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган