

Арапов Борис Александрович (1905.12.9, Петербург – 1992.28.1) – рус композитори, педагог, Ўзбекистонда xизмат кўрсатган санъат арбоби (1944). 1930 йилдан Ленинград консерваториясида композитсиядан дарс берган, профессор (1948).

Аxунбайев Иса Конойевич 1908.12.(25).9-1975.5.1, Тошкент – жарроҳлик соҳасидаги йирик олим.

Аҳметов Сирожиддин (1928.12.9, Чимбой тумани- 1996.4.6, Нукус шаҳри) – Қорақалпоқ адабиётшуноси. Ўзбекистон (1975) ва Қорақалпоғистон (1973)да xизмат кўрсатган фан арбоби, филология фанлари доктори (1966), профессор (1970).

Солиҳов Энмарк Шокирович (1934.12.9.) Самарқанд композитор педагог. Ўзбекистонда xизмат кўрсатган санъат арбоби (1984). Тошкент консерваториясини тугатган (1963)

Мусаев Улуғбек Раззоқович (1948. 12.9, Урганч – 2002.5.6, Тошкент)- композитор, Ўзбекистонда xизмат кўрсатган санъат арбоби (1981).

2003 йилни Нукус аҳли ўзгача ҳаяжон ва қувонч билан эсга олади. Шу йили шаҳарнинг 70 йиллиги мамлакатимиз миқёсида кенг нишонланди. Айниқса, Президентимизнинг тантанали маросимдаги нутқи нафақат биз нукусликларни, балки бутун қорақалпоқ элини бирдек xурсанд қилди. Кўнглимиз тоғдек юксалди.
16 сентябрь Италиянинг Верона шаҳрида Шекспирнинг энг қайғули севги қиссаси қаҳрамони Жульеттанинг таваллуд кунини нишонлашади. Ушбу асар ёзилган вақт “Ромео ва Жульетта” трагедиясида ифодаланганидек бош қаҳрамон ёши 14 га ҳам тўлмаган бўлса ҳам, Верона шаҳрига ҳануз азобли севги борасида маслаҳат сўраб Жульеттага қаратa ёзилган хатлар келар экан.

Ҳамма бу байрамни ўзлари учун қадрдон жойларда ўтказишга ҳаракат қилади. Манзилларга етиб олиш учун самолёт ва поездларга билетларни олдиндан буюриб қўйишади.

"Ниҳол" Давлат мукофотига сазовор бўлганимиздан сўнг, Ойбек ва мен мусиқий билимларимизни янада мустаҳкамлаш учун 2009 йилда Ўзбекистон Давлат Санъат институтига имтиёзли тарзда қабул қилиндик.

Касаба уюшмаларининг бош вазифаси касаба уюшмалари аъзоларининг меҳнат, ижтимоий, иқтисодий, мaънавий интеллектуал ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилишда ҳаракат бирлигини амалга оширишдан иборат. Ўзбекистон касаба уюшмалари кенгаши 1925 йилдан фаолият кўрсата бошлаган.