

2010 йилгача Австралиядан 7, Австриядан 13, Аргентинадан 4, Бангладешдан 1, Фуқаролиги бўлмаган шахслардан 1, Бельгиядан 9, Буюк Британиядан 101, Венгриядан 4, Шарқий Тимордан 2, Вьетнамдан 1, Ганадан 1, Гватемаладан 2, Германиядан 89, Грециядан 2, Даниядан 14, Мисрдан 4, Исроилдан 9, Ҳиндистондан 4, Эрондан 1, Ирландиядан 5, Исландиядан 1, Испаниядан 6, Италиядан 16, Канададан 9, Кениядан 1, Хитойдан 5, Колумбиядан 1, Коста-Рикадан 1, Мексикадан 3, Мьянмадан 1, Нигериядан 1, Нидерландиядан 18, Норвегиядан 8, Перудан 1, Покистондан 1, Фаластиндан 1, Польшадан 7, Португалиядан 2, Россиядан 5, Сент- Люсиядан 1, собиқ иттифоқдан 15, АҚШдан 291, Трининад Тобагодан 1, Туркиядан 1, Финляндиядан 3, Франциядан 52, Чехиядан 1, Чехословакиядан 1, Чилидан 2, Швейцариядан 22, Швециядан 29, ЖАРдан 8, Югославиядан 1, Жанубий Кореядан 1, Япониядан 16 нафар фуқаро Нобель мукофотига сазовор бўлишган.

Абдулла Қодирий (асосий тахаллуслари: Қодирий, Жулқунбой) (1894.4.10-Тошкснт-1938, 10.4) - 20-аср янги оъзбек адабиётининг улкан намояндаси, ўзбек романчилигининг асосчиси; 20-йиллардаги муҳим ижтимоий-маданий жараёнларнинг фаол иштирокчиси.
Ушбу саналар 1957 йил 4 октябрь куни Ернинг биринчи сунъий йўлдоши «Спутник I» учирилган ҳодиса ҳамда 1967 йил 10 октябрь куни «Давлатлар томонидан космосни, жумладан Ой ва бошқа осмон жисмларини тадқиқ қилиш ва фойдаланиш бўйича олиб бориладиган фаолият тамойиллари тўғрисидаги шартнома» («Космос тўғрисида»ги шартнома) кучга кирган кунни эсга олишга сабаб бўлади.

Худойшукуров Отажон (1944.4.10 – 1994. 22.12) – хонанда; Ўзбекистон (1977) ва Қорақалпоғистон (1970) халқ артисти. Ашула айтишни амакиси хонанда Й. Оллошукуровдан ўрганган, кейинги устозлари К.Отаниёзов, Назир қори, Ж.Бекчонов ва бошқалар.

4 Октябрда барча ҳайвонот оламини севувчилар учун байрам ҳисобланади.1931 йил Флорепсия шаҳрида бўлиб ўтган табиатни ҳимоя қилиш тарафдорлари xалқаро конгрессида ҳар йили 4 октябрни Бутунжаҳон ҳайвонот оламини ҳимоя қилиш куни сифатида нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Банкнинг республикада 14 та ҳудудий ва 185 та туман ва шаҳар филиаллари мавжуд. Тошкент шаҳрида 12 филиали – Тошкент шаҳар филиали (Бунёдкор шоҳкўчаси, 19) ва 11 туман филиаллари фаолият кўрсатади.

Қушларни кузатиш куни иштирокчиларининг асосий вазифаси – маxсус варақда маълум вақт оралиғида барча кўрган қушларини қайд қилиш ва ушбу варақни тегишли ташкилотларга юбориш.

1966 йилнинг 4 октябрида Лесото қироллиги эълон қилинган кун (олдин Буюк Британия мустамлакаси бўлган) Миллий байрам ҳисобланади.