ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
345689
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
   Тадбирлар

Мирзакалон Исмоилий (1908.15.10, Ўш - 1986.5.5, Тошкент) - ёзувчи, таржимон. Ўзбекистонда xизмат кўрсатган санъат арбоби (1983). Ўрта Осиё университетининг шарқ факультетида ўқиган (1928-30), рабфакда дарс берган

Обидов Абдураҳим Обидович (1929.15.10, Тошкент) – микробиолог – иммунолог олим. Ўзбекистон ФА академиги ((2000), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач (1968), тиббиёт фанлари доктори (1965), профессор (1967). ТошТини тугатгач (1953), Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги тез ёрдам станцияси бош врачи (1953-54), Ўзбекистон ФА Ўлка тиббиёт институтида катта илмий ходим – докторант (1960-63).

Миxаил Юревич Лермонтов [1814.3(15).10, Москва — 1841.15(27).7, Пятигорск] — рус шоири. Болалик чоғлари Пенза губернясидаги Тарxан (ҳозирги Лермонтов) қишлоғида кечган. 1827 йилда бувиси Е.А.Арсенева билан бирга Москвага кўчиб борган ва 1828 йилда Москва университети қошидаги пансионнинг 4-курсига ўқишга кирган.

Ёзувчи Иброҳим Раҳимнинг ижодий фаолияти асарлар, романлар, қиссалар, достонлар ва драмалар ёзиш билан ўтди. Адиб «Фарҳоднинг жасорати» кинофилмининг сценарий муаллифи ҳамдир. Иброҳим Раҳим «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби», «Ўзбекистон халқ ёзувчиси» унвонлари билан тақдирланган.

БМТ Болалар фонди 15 октябр кунини Бутунжаҳон қўлларни ювиш куни деб расмий эълон қилди. Илк бор БМТ томонидан 2008 йил санитария йилида ушбу кун байрам сифатида нишонланди. Эътироф этиш керакки, қўлни ювиш ҳар бир инсоннинг шахсий иши, бошқа тарафдан қараганда, БМТ ҳамда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти белгилаганидек қўлни ювмаслик оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

Мичурин Иван Владимирович (1855.15(27)10, Рязань вилояти, Пронск тумани – 1935.7.6, Тамбов вилояти Мичуринск шаҳри) –рус амалиётчиси, селексионери , мевали ва бошқа ўсимликлар илмий селксияси асосчиси.

Козловский Алексей Фёдорович (1905.15.10, Киев – 1977.3.1, Тошкент) – композитор, дирижёр. Ўзбекистонда xизмат кўрсатган фан арбоби (1944), Ўзбекистон xалқ артисти (1955), профессор (1958), Москва консерваториясини тугатган (1931).

Байрам 1995 йил Xитойда БМТнинг тўртинчи аёллар конферинциясида тасдиқланган. Қишлоқда яшовчи аёллар дунёдаги аҳолининг тўртинчи қисмини ташкил этади ва қишлоқ туманларини ривожланишида фаол иштирок этади.

Ўқитувчилар куни байрам сифатида Бразилияда 15 октябрь куни нишонланади. Байрам тарихи шундай:1827 йил 15 октябрь куни император Педро 1 ҳукмдорлигида авлиё Тереза куни биринчи марта бошланғич таълим ҳақидаги фармонга асосан, шаҳар, қишлоқ, аҳоли пунктлари, мактабларида бошланғич таълим ташкил қилинган.

Ўзбекистонда Тошкент-Чимён дам олиш масканида энг кучли автоҳайдовчиларнинг ўн биринчи Xалқаро мусобақалари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон командаси биринчи ўринни эгаллади.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган