

Андерс Уильям (1933.17.10) – АҚШ астронавти, фанлар магистри, АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари истеъфодаги маёри.

Марков Миxаил Никитович (1910.17.10, Тошкент - 1985.14.8) - паxта териш машиналари конструктори.

Комилов Мирзоян Мирзаҳмедович (1936.17.10. Тошкент) - информатика ва кибернетика соҳасидаги олим. Ўзбекистон ФА академиги (1994). теxника фанлари доктори (1974), профессор (1977). Н.Е. Бауман номидаги Москва Олий теxника билим юртини тугатган (И960). Ўзбекистон ФА Математика институтида муҳандис (1960--63).

Ниёзматов Ибодулла Ниёзматович (1942.17.10, Хива тумани 2003.20.9, Урганч) – режессёр. , Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1980). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1970).

Ёрматов Шермат (1939.17.10, Фарғона тумани) - хор дирижёри, композитор, болалар хори санъатининг фаол тарғиботчиси. Ўзбекистон халқ артисти (1997). Тошкент давлат консерваториясини хор дирижёрлиги мутахасислиги бўйича тугатган (1967).

Камбағалчиликка қарши курашиш халқаро куни тарихи 1987 йил 17 октябрь куни билан бевосита боғлиқ Инсон ҳуқуқлари бўйича қабул қилинган 1948 йилдаги умум декларацияга биноан зўравонлик, очарчилик, камбағалчиликдан ҳалок бўлган инсонларни хотирлаб, ушбу куни 100 мингдан ортиқ киши Парижнинг Трокадеро майдонида йиғилган эди.

17 октябрь Перуджадаги шоколадлар фестивали (Италия)да Европадаги энг катта шоколадлар байрами ҳисобланади. У ҳар йили “Еврошоколад” номи билан октябрь ойида нишонланади

Ҳар йили октябрнинг учинчи пайшанбасида исътемол кооперативларида ишловчи одамлар учун касб байрами ҳисобланади.

1941 йилда Cadillac жаҳонда биринчи бўлиб автоматик гидравлик трансмиссияли, сунъий иқлим системасига эга ва ёнилғи баки орқа томонга бекитилган ҳашамдор моделини намойиш қилди, сўнг Cadillac янги куч билан ишлай бошлади ва энг яхши автомобил сифатида тан олинди.

Давлат Кремль Саройи саҳнаси турли театр кўринишлари ва концерт дастурлари ўтказишга ҳам хизмат қилади. Давлат Кремль Саройи- Москва ва умуман Россиянинг энг нуфузли концерт майдонларидан бири ҳисобланади.