

Пеле (ҳақиқий исми Эдсон Арантис ду Насименту; до Нассименто) (1940.21.10, Трес-Корасойнс, Минас-Жерайс штати) – бразилиялик футболчи.

21 октябр куни (шу кунга яқинроқ кунлар ҳам) Англияда олмалар куни ўтказилади- 1990 йилдан Common Ground ҳайрия ташкилот ташаббуси билан нишонланадиган ушбу байрам ўзининг атрофига мевали боғлар билан шуғулланувчи боғбонларни, омаларнинг турли навларини намойиш қиладиган мутахассиларни йиғади

Нобель мукофоти илғор илмий тадқикотлар, инқилобий кашфиётлар ёки маданият ёхуд жамият тарақиётига қўшилган улкан хизматлар учун такдим этиладиган энг нуфузли мукофотлардан биридир.

Маршалл ороллари Республикаси АҚШ билан “эркин уюшган” давлат. Маршалл ороллари 1991 йилнинг 21 октябрида мустақилликка эришган (илгари улар Тинч океани ороллар гуруҳи таркибига кирган бўлиб, БМТ тасарруфида АҚШ томонидан бошқарилган ҳудудлар эди).

Муниса актрисалик борасида ҳам ўзини бир неча филмларда бош қаҳрамон образида талқин этган.

“Тэфи” тақдимотининг биринчи конкурси учун Академия аъзолари 12 номинация бўйича ўринлар жорий этганлар. “Тэфи” биринчи мукофотига “Телевидение ривожига алоҳида ҳисса қўшган”, тақдирлаш маросимидан 2ой олдин вафот этган инсон Владислав Листьевга берилган эди.

Европада соябондан биринчи бор Қадимги Миср аҳолиси фойдаланган. Аммо айрим манбаларга кўра ёмғирда соябондан фойдаланган халқ римликлар эди. Ўрта асрларда соябон ишлатиш озгина сусайди, кейин у яна XVI да Италияда пайдо бўлди ва соябон ҳукмдорлар белгиси санала бошланди.

“Огоғ бўл!”, “10 йил”, “Чўлдаги йўл” сингари ҳужжатли ҳамда “Стадионда учрашамиз”, “Саҳродаги воқеа”, “Фарзандлар”, “Самолётлар қўна олмади”, “Фидойи”, “Чинор”, “Фавқулодда ҳодиса”, “Икки жангчи ҳақида қисса” каби бадиий фильмлар билан ўзбек киноси ривожига муносиб ҳисса қўшди. Собитов ўзбек киносида биринчилардан бўлиб детектив жанрда фильм яратганлардан, унинг фильмлари қаҳрамонлик, дўстлик ва инсонийликни тараннум этади.

21 октябрь барча ўқув юртларида ҳар йили — ўзбек тили куни сифатида нишонланиши таъкидланди. Шулар асосида 21 октябрь — миллий тилимиз байрами сифатида расмий тарзда нишонланади.

Агар “хуацяо” сўзи таржима қилинсв, хитой тилидан тахминан “Хитойлик муҳожир” маъносини англатади. Аммо Хитой адабиётида “денгиз орти хитойлик” термини қўлланилади. Хуацяоларга чегара орти мамлакатларда яшовчи Хитой ва Тайвань аҳолиси ва уларнинг авлодларига айтилади.