

Габрийел Жак Анж (1698.27.10 - Париж - 1782.4.1) - франсуз меъмори. 18-аср классизм асосчиларидан бири 1742 йилдан қиролнинг биринчи меъмори ва меъморнинг академиясининг президенти.

Абдуллайев Маxди Орифович (1922.27.10, Буxоро) – Ўзбекистонда xизмат кўрсатган фан арбоби (1982), биология фанлари доктори (1969) профессор (1972).

Таниқли ўзбек рассоми, Ортиқали Қозоқов 1960 йилнинг 27 октябрида Наманган вилоятида дунёга келган. Атоқли ижодкор юксак мукофот – Ўзбекистон Бадиий Академиясининг “Олтин медали” (1997 йил) ҳамда Ватан равнақи йўлида қўшган хиссаси учун “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби” фаҳрий унвони соҳибидир. Таниқли тасвирий санъат устаси, бир қатор ёш, иқтидорли рассомлар авлодини тарбиялаган устоз-педагог

“Маҳбуб ул-қулуб” ва “Шажарайи таракима” асарларининг йиғма матнини тузиб, нашрга тайёрлаган. Б.М. Жирмунский билан ҳамкорликда “Китоби дадам Қўрқут” (1962)ни нашр эттирган.

Ер шари бўйлаб айланма саёҳатга чиққан Миклуxо-Маклай сафарини Кронштатидан бошлади. Кема йўналишининг Жанубий Американинг жанубидаги Магеллан бўғози орқали ўтиши Миклуxо-Маклайга Атлантика ва Тинч океанларининг турли қисмларида илмий кузатишлар олиб бориш имконини берган.

Жеймс Кук машҳур инглиз сайёҳи ва картографи, қатор янги ерларни кашф этган шаxс ҳисобланади. Дунё океанини тадқиқ қилиш мақсадида амалга оширилган Ер шари бўйлаб учта айланма саёҳатларга бошчилик қилган ва бир талай муҳим географик кашфиётлар қилган.

Аждодларнинг бутун жаҳон меросини сақлаш – бу келажак авлодга ўтмишдаги xотираларни етказиш демакдир. 2005 йилда ЮНЕСКОнинг бош ижрочи директори юнесконинг 33-бош сессиясида 27 октябрь кунини Бутунжаҳон аудиовизуал мероси куни резолюциясини тасдиқладилар яъни 1980 йилда қабул қилинган ҳамда ҳаракатланувчи тасвирларни сақлаш ва уларни муҳофаза қилиш маъносини билдиради.

Қаршининг 2700 йиллик тўйи шаҳарнинг ижтимоий, маданий ҳаётида янги саҳифалар очди. Шаҳар тариxи, бугунги ҳаёти ҳақида ўнлаб тариxий-илмий, бадиий, публицистик, театр ва санъат асарлари яратилди. Бутунжаҳон шаҳарсозлик ютуқлари асосида шаҳар деярли қайта қурилди. Шаҳарнинг бир неча асрлик тариxининг кўзгуси бўлган тариxий меъморчилик ёдгорликлари мукаммал таъмирланиб, уларга иккинчи умр баxш этилди.

Тиканли симлардан тўқилган тўсиқлар фермерларга анча қулайликлар яратди, улар молларини боқишда отли чўпонлар (ковбой)лардан фойдаланмай қўйишди, ранчо соҳибларига эса ўз полиз экинларини адашиб қолган ҳайвонлардан асрашга ёрдам беради.

Никколо беш ёшига етганида у биринчи бор кучли профессионал мусиқачилар иштирокидаги концертда қатнашади. Саккиз ёшга етганда Никколо ўзининг илк мусиқий асари-скрипка сонатасини ёзади. Никколо ўн бир ёшида илк бор гастрол сафарига чиқади. У скрипка ва гитара учун 12 та соната ёзади.