

Режиссёр сифатида “Чинор остидаги дуел”, “Суюнчи”, “Келинлар қўзғолони”, “Армон”, “Майсаранинг иши”, "Кўзларим йўлингда”. “Ўтган кунлар” каби филмларини ишлаган.

Меъморликда қадимий Бадиий меросдан фойдаланиб, бино бош тарзини юнон меъморлигига xос услубда равоқлари кенг, серxашам, янги шаклларини яратган: Флоренсиядаги Ручеллаи Паллассо саройи, 1446-51; Санта-Мария Новелла, 1456-70; Риминидаги Сан-Франсиско, 1447-68; Мантуядаги Сант-Андреа(1472-94) черковлари ва бошқалар.

Рязановнинг энг зўр картиналаридан бири-“Автомобилдан сақланинг” (1966). Энг кўп томошабинлар аудиториясига эга бўлган ишлари: “Омад зигзаги” (1968), “Қароқчи чоллар” (1972), “Россиядаги итальянларнинг ғаройиб саргузаштлари” (1973), “Тақдир ҳазили ёки қушдай енгил бўлинг!” (1975), “Ишдаги ишқ” (1977), “Икки киши учун вокзал” (1982).

Давлатимиз байроғи–ўтмиш, бугун ва келажагимизнинг ёрқин тимсоли.

"Жарқурғонлик боғбон", "Она юртим", "Олимлар". "Нақишбандийга бағишлов" учлиги (триптиxи), "Тўлиной", "Қиз портрети", "Муножот", "Шоира портрети" каби рангтасвир, "Алишер Навоий" (мис), "Тиб қонунлари" (мис), "Афсона" каби кандакорлик асарларини яратган. График рассом сифатида Миртемир асарларига ҳамда ўзбек, рус, грузин эргакларига безаклар, "Ёшлик кушиғи" деворий расм (1979, ҳамкорликда, Жарқўрғон шаҳрида),"Турналар" ёдгорлиги (1982,. Шеробод туманида) каби монументал асарлар ишлаган.

Россиянинг Великий Устюг шаҳрида ҳақиқий қиш 18 ноябрдан бошланади.Великий Устюг-1999 йил расмий равишда Россия қорбобосининг Ватани деб номланди.

У Муҳаммад Солиҳнинг “Шайбонийнома” достонини, Рабғузийнинг “Қисас уланбиё” асаридан парчаларни ва б. туркий ёзма ёдгорликларни нашр эттирган.

Биринчи Америка Қўшма Штатлар космонавтининг туғилиб ўсган шаҳри Шепард номи билан аталиб, “Спейстаун” (Космик шаҳар) дейилади.

Залькалн асарлари умумлашма шакли, тектоникасининг қатъийлиги билан ажралиб туради.

Луи Дагер 1787 йил 18 ноябрда Париж яқинидаги Кармей-ан-Паризи шаҳрида туғилган. 13 ёшида отаси архитекторга шогирдликка беради. 1804 йил Луи Дагер 16 ёшга тўлганда отаси уни Парижга олиб боради ва “Гранд опера” театри декоратор устахонасига, Деготтига шогирд қилиб беради.