ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 12346
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
   Тадбирлар

15 декабр 1832 йили Франциянинг Дижон шахрида Гюстав Эйфель таваллуд топган. Эйфель минораси, кўплаб кўприклар ва пўлат конструкциялар ихтирочиси.

Турк актёри Шашмаз Муҳаммед Неджати 1971 йил 15 декабрда Анқарада таваллуд топган.

Физик олим Антуан Анри Беккерель 1852 йилнинг 15 декабр олимлар сулоласи оиласида таваллуд топган. Унинг отаси Александр Эдмонд Беккерель физик олим профессор ва Табиий тарих Миллий музейининг раҳбари бўлган.

Таниқли хонанда ва кўпгина таниқли санъаткорларнинг оранжировкачиси Хожиакбар 1975-йил 15-декабр куни Тошкент шаҳрида таваллуд топди. Болалигидан жуда ҳам санъатга қизиққани учун ҳам 5 ёшидан "Парвона" қўшиқ ва рақс дастасида доира чалиб, қўшиқ куйларди.

Дадаев Қаҳрамон 15.12.1936 йил.Созанда (доира)Тошкентда туғилган. Глиер номидаги Республика мусиқа мактаби, Ҳамза номидаги Тошкент мусиқа билим юртида таълим олган.

Уилкинс Морис Хью Фредерик (15.12.1916, Понгароа, Янги Зеландия)-инглиз биофизиги. Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1959).

Умаров Улуғбек Юнусович (15.12.1958. Фарғона шахар). Ўзбекистон Қаҳрамони (1999 йил) Қўқон автомобил йўллари техникумини тугатган (2004).

Россияда 15 декабрда нишонланадиган Касбий вазифаларини бажаришда вафот этган журналистларни хотирлаш куни - бу Россияда Журналистлар уюшмасининг ташаббуси билан 1991 йилдан бошлаб, касби энг хавфли бўлган ва бўлиб қолаётган журналистларнинг жамият тараққиётига қўшаётган ҳиссаларини хотирлаш мақсадида ташкил этилган.

Касб байрами - Украинада Суд ходимларининг куни судларнинг инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлашдаги роли инобатга олинган ҳолда, Президентнинг 2000 йил 8 декабрдаги 1318/2000-сонли фармони билан ҳар йили 15-декабрда нишонланади.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган