

Башаров Қутлуғ 1925.31.12 (2004.20.01)- Ўзбекистон халқ рассоми (1975). 1950 йиллардан Тошкентда Ўзбекистон БА фахрий аъзоси (1997). П.Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртида таълим олган

«Ипак йўли» Банки 1990 йил 31 декабрда ўз иш фаолиятини бошлаган. Банкнинг йирик акциядорлари: “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта миллий компанияси, “Zamon Plus Sarmoya” инвестиция компанияси, “Озиқ-овқат моллари”, “Барака” универсал лизинг компаниялари, “Кафолат” суғурта компанияси.

“Туронбанк” (Абай кўчаси, 4а уй)-очиқ акциядорлик тижорат банки. Фаолиятини 1990 йил 31 декабрда бошлаган. Банкнинг йирик акциядорлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзсувэнерго” давлат бирлашмаси.

Таниқли театр режиссёри ва педагог Иосиф Вениаминович Радун 1911 йил 31 декабрда Мелитополь шаҳрида туғилган. Симферополь драма театри қошидаги Театр студиясини тугатиб, 1929 йилдан Симферополь театрида акёр сифатида ижодий фаолиятини бошлаган.

Озарбайжонда ва озарбайжон диаспоралари яшайдиган бошқа мамлакатларда ҳар йили 31 декабр бутун дунё озарбайжонларининг бирдамлик куни сифатида нишонланади.