ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
   Тадбирлар

Республика “Оила” илмий-амалий маркази – Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси қошида ташкил этилган илмий-тадқиқот муассасаси. 1998 йилнинг “Оила йили” деб эълон қилиниши муносабати билан ташкил этилган.

Жеймс Жойс (1882.2.2, Дублин (Ирландия) – 1941.13.1, Париж) – инглиз ёзувчиси. “Дублинликлар” (1914) ҳикоялар тўплами, “Рассомнинг ёшликдаги портрети” (1916), “Улисс” (1922), “Финнеганча маърака” (1939) романларининг муаллифи.

Сув - ботқоқ худудлари куни 1971 йилда ЮНЕСКО қарори билан Эроннинг Рамсар шаҳридаги халқаро аҳамиятга эга бўлган сув - ботқоқ ҳудудларда яшовчи қушларни ҳимояга олиш мақсадида Конвенциянинг имзоланши асосида жорий этилди.

Тулузани “пушти” шаҳар ва бинафшалар пойтахти деб аташади. Шунинг учун ажабланарли эмас, ҳар йили февралнинг бошида Тулузада икки ҳафталик Бинафшалар фестивали байрами ўтказилади.

Миллий озодлик куни ҳар йили АҚШда 1 февраль куни нишонланади. 1865 йилнинг 1 февралида АҚШ Президент Авраам Линкольн “Қулликни бекор қилиш тўғрисида”ги АҚШ Конституциясига 13-ўзгартиришни киритиш бўйича Конгресс резолюцияни имзолади.

Норбоева Ойдин Абдулҳақовна (1944.1.2, Тошкент) – Ўзбекистон халқ артисти (1978). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1964). 1964-90 йиллар Ҳамза театрида, 1990-94 йиллар “Илҳом” театрида актриса.

“Сувмаш” ( Ҳусайн Бойқаро кўчаси, 13) – насос ва электромашиналар ишлаб чиқарадиган корхона. 1971 йил 1 февралда ташкил бўлган.

Шаляпин Фёдор Иванович 1873 йил 1 февралда Қозон шаҳрида туғилган. Рус хонандаси (юқори бас). 20-аср вокал санъатининг йирик намояндаси. Россия халқ артисти (1918). 1895 йилдан Петербург ва Москва опера театрларида яккахон хонанда.

Бу байрам Куала Лумпур федераль территорияси ташкил қилинган кунида нишонланади.

Маматқул Ҳазратқулов 1947 йили Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Мингбулоқ қишлоғида туғилган.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган