ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 12346
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
   Тадбирлар

Мамбетова Сулувхон (1933.1.1, Чимбой) – қорақалпоқ актрисаси ва хонандаси. Қорақалпоғистон (1963), Ўзбекистон (1969) халқ артисти.

Маннопов Султонали (1948.1.1, Қува тумани) – хонанда, дирижёр. Ўзбекистон халқ артисти (1999). Фарғона педагогика институтини тугатган (1974). Хонандалик санъати сирларини Т.Қодиров, М.Мадалиев каби устозлардан ўрганган.

1885 йил 1 январдан Тошкент почта идораси мижозлардан телеграммалар қабул қилишни бошлади. 1913 йилда ҳозир Ўзбекистонда 3 телеграф бўлими ва 2 телеграф идораси ишлади. 1932 йил Тошкентда Марказий телеграф ишлай бошлади.

1996 йил 1 январда «Инсон ва қонун» газетаси биринчи марта Тошкентда нашр этилган. «Инсон ва қонун» – Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий, ижтимоий-оммабоп газетаси. Муассиси – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.

Содиқов Зоҳид (1910.1.1, Тошкент – 1962.12.4, Самарқанд) – Ўзбекистон халқ артисти (1950). Ижодини 1924-34 йиллар Тошкент ишчи-ёшлар театрида драма ва мусиқали драма спектаклларида роллар ижро этиш билан бошлаган

1991 йил 1январь – “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газетасининг 1-сони чиқди.

1995 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида янги паспорт жорий этилди. “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисида Низом”га кўра Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ва унинг эгаси шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжатдир.

Аҳмедов Муроджон (1918. 1.1, Қўқон яқинидаги Афғон қишлоғи -1988. 18 .5, Қўқон) - актёр ва хонанда (драматик баритон). Ўзбекистон халқ артисти (1967). Ҳамроқул қори. Раҳмон ҳофизлардан ашула йўлларини, Мирзатовдан саҳна сирларини ўрганган.

Ёқутхон Раҳимова 1947 йил 1 январда Тошкентда зиёли оиласида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатиб, у одатдагидек, филология ёки журналистика факултетларига эмас, Тошкент Давлат Политехника институтига боради.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган