

Ёқубов Ғуломиддин Тошпўлатович (1950.01.03, Тошкент) - хонанда, Ўзбекистон (1987) ва Қорақалпоғистон (1991) халқ артисти. Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1973). Жиззах мусиқали драма театрида (1973-1974), Ўзбек давлат филармонияси (1967-1968 ва 1974 йилдан) да яккахон хонанда.

Владигеров Панчо (1899.01.03, Сюрих - 1978, София) - болгар компазитри, пианиночи, дирижёр ва педагог. Болгария халқ артисти (1949). Миллий компазиторлик мактабининг йирик вакили.

Истеъдодли шоир, адиб ва таржимон Муҳаммад Али (Аҳмедов Муҳаммад Али) 1942 йил 1 мартда Андижон вилоятининг Бўз туманида, деҳқон оиласида туғилди. 1959 йили Тошкент вилояти Бекобод туманидаги Навоий номли ўрта мактабни битирди, сўнгра Бекобод қум-шағал карейида ишлади.