

Бу энг машҳур ва қизиқарли испан Рождество анъаналаридан биридир. 28 декабр - Мадриддаги Plaza Mayor бозори каби машҳур Рождество бозорларидан анъанавий равишда бошқаларга ҳазил қилиш учун кулгили маҳсулотлар сотиб олиш куни.

Сапармурот Ниёзов 1940-йил 19-февралда Туркманистоннинг Ашхобод яқинидаги Гипжак (Қипчоқ) шаҳрида туғилган.

Анри Франсуа Жозеф де Рене — француз шоири ва ёзувчиси, Франция академиясининг аъзоси (1911).

28 декабр-"Келажак бунёдкори" медали таъсис этилган кун. 2017-йил 28 декабр

Эркин Воҳидовда нафосатга, шеъриятга меҳр ва майл шу хонадонда шаклланди. Эркин жуда эрта қўлига қалам олди. 7-синфда ўқиб юрганида “Муштум” журналида биринчи шеъри босилди. Талабалик йиллари ўқувчилар саройида шоир Ғайратий бош бўлган тўгарак машғулотларига қатнашиб турди.

(1914-1985) Ўзбекистон халқ артисти Дони Зокиров 1914 йил 28-декабрда туғилган. Компазитор, созанда (ғижжак), дирижор. ўзбек халқ артисти Тошкент консерваториясини композиция синфини тугатган.

Бу куни хар бир мексикалик кимнидир ҳазиллашиб алдайди.

Жиззаx вилояти – Ўзбекистон Республикаси таркибидаги вилоят. Республиканинг марказий қисмида. 1973 йил 28 декабрда ташкил этилган. Шимолий-шарқда Қозоғистон Республикаси ва Сирдарё вилояти, жанубий-ғарбда Самарқанд, Навоий вилоятлари, жаубий-шарқда Тожикистон Республикаси билан чегарадош.