ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
   Таваллуд кунлар

Адабиётшунос олим Абдуқодир Хайитметов 1926 йил 27 апрелда таваллуд топган. "Алишер Навоийнинг адабий-танқидий қарашлари". "Навоий лирикаси".

"Қалб тарихи" (1954), "Ботиний диалог" (1974) тўпламлари инсонпарвар- ликни тараннум этувчи фалсафий лирикадан иборат. "Учрашувлар" (1954) номли хотиралар китобида ўзига замондош ёзувчилар портретини берган. Нобель мукофоти лауреати (1977).

Муҳаммад Юсуф (тахаллуси; асл исм-шарифи Юсупов Муҳаммаджон) (1954.26.04, Марҳамат тумани - 2001.31.07, Элликқалъа тумани) - Ўзбекистон халқ шоири (1998), жамоат арбоби. Рус тили ва адабиёти институтининг рус тили ва адабиёти факултетини тугатган (1978). Республика китобсеварлар жамияти (1978 - 1980), «Тошкент оқшоми» газ. (1980-1986), Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти (1986-1995)да турли лавозимларда ишлаган. 1995-97 йиллар «Тафаккур» журналида бўлим мудири, 1997-2001 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида раис ўринбосари. 2-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати.

Дефо Даниелнинг “Робинзон Крузонинг ҳаёти, ажойиб ғаройиб саргузаштлари” (1719) рамани унга оламшумул шуҳрат келтиради. “Капитан Синглтон” (1720), “Полковник Жак тарихи”, “Молл Флендерс” (1722), “Роксана” (1724) саргузашт раманлари ҳам қизиқарли тафсилотларга бой.

Виктор Эжен (1798.26.04, Сен-Морис,Париж яқинида - 1863.13.8, Париж)- француз рассоми, прогрессив романтизмнинг йирик намояндаси. Виктор Эжен ижодида янги усулларни дадил қўллаб тўйинган колоритга, дадил бўёқ суртмаси, ёрқин нурсоя кескинлигига эга бўлган рангтасвир тизимини яратди

Франcин Элсже "Фанни" Бланкерс-Коен (Голландия: Франcина Эсже "Фанни" Бланкерс-Коен) 1918 йил 26-апрелда Лаге-Вурсе (Нидерландия, Утрехт вилояти) қишлоғида, давлат хизматчисининг катта оиласида туғилган. Ёшлигидан у спортни жуда яхши кўрар эди - у жуда кўп югурган, теннис ўйнаган, конкида ўйнаган, гимнастика ва сузиш билан шуғулланган ... Ва у жуда яхши спорт натижаларини кўрсатди. Аммо, охир-оқибат, унинг танлови енгил атлетика фойдасига ҳал бўлди.

Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров 1936 йил 26 апрелда таваллуд топган. Санъаткор ижросида ўзбек композиторларининг романс ва қўшиқлари бутун дунёга таралган.

Николай Львович Луганский 1972 йил 26 апрелда Москвада, тадқиқотчилар оиласида туғилган. Москва давлат филармонияси солисти, россия халқ артисти (2013), РФ давлат мукофоти лауреати. У беш ёшидан йилдан пианино чалишни бошлади. 1979 йилдан 1990 йилгача Москва марказий мусиқа мактабида ўқиди..

Илҳом Фармонов 1978-йил 26-апрел куни Тошкент шаҳрида санъаткор Шомурод Фармонов оиласида таваллуд топди. У ёшлигида уйига кўпгина отасининг санъаткор дўстлари келиб кетган вақтлари қўшиқ айтишга жуда ҳам қизиқиши уйғониб қолган.

Жамол Камол (Камолов Жамол; 1938.26.04, Шофиркон тумани) — Ўзбекистон халқ шоири (1992). Бухоро педагогика институтининг филология факултетини тугатган (1959).

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган