ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Август 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
      1
2345678
91011121415
16171819202122
23242526272829
3031     
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
   Байрамлар

Японлар онгида Ханами-қиш якуни ифода этади. Сакура биринчи бўлиб Кюсю оролида 31-март ойининг якунидан гуллашни бошлайди. Жанубдан Шимолга кўтарилиб, Сакура гули бутун Японияни қамраб олади.

XX аср косметология соҳасида инқилобий аср бўлди. Франсия Парижда эстетика ва косметология қўмитаси ташаббуси билан Дунё гўзалиги байрами жорий этилиб, бу кун ҳар йили 30 март куни нишонланади.

Германиянинг пойтаxати Берлинда 29 март куни граждан авиатсиянинг борт проводникларни яъни бизларга стюарт ёки стюардессалар байрами нишоланади.

Жанубий-Шарқий Осиёнинг давлати ҳисобланган, Индокитай ва Малакка яриморолида жойлашган Таиландда 28 март куни миллий байрам- Савотxонлик куни нишонланади.

2000 йил 27 мартдан бошлаб ҳар йили Эвропа тилшунос байрами нишонланади. Бундан мақсад тилларнинг ранг – баранглиги, таълим беришни ва ўргатишни ривожлантиришдир.

26- март Бирлашган Араб Амириклари Дубайда сарбонлар куни (карвонбоши) нишонланади. Ушбу байрамни Эскорт корабл экипажлари, савдо судларининг гуруxлари, карвон судлари, транспорт калонналарининг иштирокчилари нишонлайди.

Ҳар йили Флоренсиянинг марказий майдонларидан бири -Санта Кроче футбол майдонига айланади. 25 мартда-Сан Джовани, Санта Мария Новелла, Санто Спирито ва Санта Кроче шаҳарларининг раёнларида Флоренсия футболи бўйича энг яxши команда ҳуқуқини олиш учун курашадилар.

Ҳар йили 24 март Xалқаро қумдан ясалган скулптуралар байрами нишонланади. Томошабин ва қатнашчиларга ҳар йили фестивалга янги мавзу критилади, бунда қатнашчиларни янада жалб этади.

Телевизор пултидаги “ОК” тугмаси. 1839-йилнинг 23-мартида ўша пайтда АҚШнинг энг оммабоп нашрларидан бири бўлган The Boston Morning Post газетаси саҳифаларида ушбу сўз илк бора пайдо бўлди, дунёдаги энг оммабоп - “ОК”сўзни 23-март куни ҳам нишонлашади..

22 март куни бутун дунё таксичилари ўз касб байрами –Халқаро таксичилар кунини нишонлайдилар. Айнан шу куни 1907 йили Лондон кўчаларида махсус счётчиклар билан таъминланган биринчи машиналар пайдо бўлди.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган