

1январь-тинчлик, халқаро тинчлик куни – халқлар ва давлатлар ўртасида зўрлик ишлатмасдан ташқи сиёсат олиб боришган, ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришга ва одатда, халқаро шартномаларда мустаҳкамлаб қўйилган мажбуриятларга риоя этишга асосланадиган муносабатлар: давлатлар ўртасида уюштирилган қуролли кураш (яъни уруш)нинг йўқлиги.

Камерун мустақиллик куни. 50 йилдан буён ғарбий Африкадаги Камерунликлар ўзининг асосий байрами бўлган Мустақиллик кунини ҳар йили нишонлаб келади. Бу Республикада нафақат байрам балки давлат тарихидаги энг муҳим кундир.

Бу байрам жараёнида одамлар ўз аждодларига қайтадилар. Ҳамма ўз уйига қайтишга ҳаракат қилади, ҳатто минг километр узоқда бўлишса ҳам оила даврасида бўлишга интилишади.

Камерун Республикаси (инглизча Republic of Cameroon, французча Republique of Cameroun) – Марказий Африкадаги давлат. Ғарбда Атлантика океанининг Биафра қўлтиғи билан туташган. Майдони 475,4 минг км2, аҳолиси 15,8 млн киши (2001). Пойтахти – Яунде шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 10 вилоят (province)га бўлинади.
Мамлакат ҳудудини шартли равишда иккига бўлиш мумкин: ғарбда –Богемия, шарқда Моравмия. Ҳудуднинг ғарбий қисми паст тоғлар билан ўралган текисликлар, тепаликлар ва ясситоғлардан иборат.