ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
  12345
6789101112
13141516171819
202122232426
27282930   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ички ишлар вазирлиги академияси ташкил этилган кун
1994-09-02

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси (Интизор кўчаси, 68) – 1994 йил 2-сентябрда Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги олий ва ўрта махсус мактаблари негизида тузилган. Академиянинг асосий вазифаси ички ишлар органларининг олий бошлиқлар ва бошлиқлар таркибини тайёрлаш, ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш муаммоларини тадқиқ этиш, илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлашдан иборат. Ички ишлар вазирлиги академиясида ички ишлар органлари офицерлари малакасини ошириш факультети, олий ва академик курс ҳамда сержантлар таркибини тайёрлаш олий курслари, 21 кафедра, 14 бўлим ва бошқа ёрдамчи хизматлар фаолият юритади. Ички ишлар вазирлиги академияси жиноятларни олдини олиш фаолияти, тезкор қидирув фаолияти, тергов фаолияти, эксперт-криминалистика фаолияти йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлайди. “Ички ишлар органларида бошқарувни ташкил этиш” мутахассислиги бўйича 12 ойлик таълим, сержантлар таркибини тайёрлаш бўйича олий курсларда “Патруль-пост хизмати”, “Хуқуқбузарликларнинг олдини олиш хизмати”, “Жазони ижро этиш хизмати”, “Қўриқлаш хизмати”, “Йўл-патруль хизмати”, “Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати” ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган бошқа мутахассисликлар бўйича 6 ойлик таълим амалга оширилади. Ички ишлар вазирлиги академияси АҚШ Адлия вазирлиги, Халқаро Қизил Хоч, БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси, Германия, Украина каби мамлакатларнинг турдош ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилади. Тингловчиларга 262 профессор- ўқитувчи, жумладан, 3-академик, 19-фан доктори ва 13 профессор, 87 фан номзоди ва 39 доцент таълим беради. Академияда 14 маъруза зали, 120 ўқув аудиторияси ва ўқув-методик кабинет, шунингдек, 3 зал ва сув ҳавзасига эга бўлган спорт мажмуаси,  теннис ва атлетик тайёргарлик билан шуғулланиш майдончалари, икки галереяли ўқ отиш тири, криминалистик полигон, ёпиқ телевидение тизимига эга бўлган телемарказ, замонавий компьютерлар билан жиҳозланган 16 компьютер синфи ва бошқалар мавжуд. Академияда тарихий-хуқуқий музей ташкил қилинган. 4 кутубхона (500 мингдан ортиқ асар) бор. Академиядан спортнинг самбо, дзюдо, каратэ, таэквондо, бокс, оғир атлетика, эркин ва юнон-рум кураши бўйича жаҳон ва Осиё чемпионатларининг 320дан ортиқ совриндори (шулардан 50дан ортиғи олтин медаль соҳиби) етишиб чиққан.

 

 Тошкент. Энциклопедияси.,2009.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган