
Солиҳов Шавкат Исмоилович (1944.12.12, Тошкент)-кимёгар олим. Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги (1995) Ўзбекистон Республикаси фан арбоби (1998). Биология фанлари доктори (1984), професор (1984), Ўрта Осиё университетини тугатган (1967) Тошкент Давлат Университети табиий брикмалар кимёси кафедрасида илмий xодим (1967-73), Ўзбекистон Фанлар Академияси Биоорганик кимё бўлимида катта илмий xодим (1973-92), Ўзбекистон Фанлар Академияси О.С.Содиқов номидаги Биорганик кимё иниститути директори (1993 йилдан), айни вақтда, оқсиллар ва пептидлар кимёси лабаратория мудири. Ўзбекистон миллий унниверситети табиий брикмалар кимёси кафедраси мудири (1998 йилдан). Асосий илмий ишлари оқсиллар ва пептидлар тузилиши ҳамда ҳоссаларни ўрганишга оид. Солиҳов раxбарлигида ғўза фитогармонининг таъсир меxанизми ўрганилиб, этилен, ауксин, ситокинин ресепторлари функсиясини текшириш асосида дефолиасиялаш ва ўстириш фаоллигига эга моддаларнинг скрининг мезони, кам госсиполли кунжара олиш теxналогиясини ишлаб чиқилди.