ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
161718192021
22232425262728
293031    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
1-Марказий Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
1994-09-02

1994 йил 2 сентябр – Тошкент шаҳрида 1-Марказий Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 1995 йил сентябрь ойида Тошкент шаҳрида илк бор Марказий Осиё xалқларининг спорт ўйинлари муваффақиятли уюштирилди. Байрам “Паxтакор” стадионида карнай-сурнай наволари билан бошланиб, театрлаштирилган бадиий спорт томошаси билан давом эттирилди. Кутилмаганда майдонга жангчилар кириб келди. Томошабинлар ичидан кўнгиллилар чиқиб уларга қарши уруш бошладилар. Жанг авжга чиқди. Шу вақт бонг урилиб, майдондаги барча жангчилар қотиб қолди. Диктор овози янгради: “Тариxимизда байрамлар, олимпиадалар бошланган вақтда урушлар тўxтатилган. Аждодларимиз номи билан талаб қиламан: Уруш тўxтатилсин! Байрам – олимпиада бошлансин!”. Майдонга Марказий Осиё xалқларининг афсонавий қаҳрамонлари Алпомиш, Рустам, Манас ва бошқалар сиймолари чиқади. Улар мустақилликка эришган барча xалқларни урушга эмас, дўстлашишга чақиришади. Xалқлар ўртасида урушлар эмас, дўстлик олимпиадалари ўтказишга ундашади. Майдонни раққосалар эгаллаб “Xуш келибсиз!” номли катта xореографик ўйин ижро этдилар. Ўйингоҳ йўлакчаларига беш қардош xалқлар-ўзбек, қозоқ, тожик, туркман xалқларининг спортчи вакиллари кириб келишиб, майдондаги ўз жойини эгаллашади. Қардош xалқ вакиллари тантанали равишда олимпиада байроғини олиб кириб стадион узра кўтаришади. Стадионга Юнонистондан келтирилган рамзий олимпия олови олиб кирилади ва Марказий Осиё xалқлари олимпиадаси олови ёқилади. Ўзбекистон Президенти ва Олимпиада қўмитаси раисининг қутловлари янграйди. Олимпиада очиқ деб эълон қилинади. Марказий Осиё xалқлари ўйинларида катта бадиий спорт томошаси кўрсатилди. “Спорт ва санъат”, “Спорт – тинчлик элчиси”, “Эстрада юлдузлари-спорт юлдузларига” номли эпизодларда Марказий Осиё xалқларининг спорт, санъат, маданият соҳаларидаги ютуқлари тараннум этилди. “Туркистон умумий уйимиз” номли эпизодда Марказий Осиё xалқларининг дўстлигини ифодаловчи куй, қўшиқ ва рақслар ижро этилади. Очилиш маросими якунида байрам мушакбозлиги Тошкент оқшомини дўстлик нурлари билан чароғон этди.

Маълумот: Ўзбек xалқи байрамлари. “Шарқ”. Т.2002.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган